Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / Дақоиқ ал-ҳақоиқ – دقائق الحقائق

Дақоиқ ал-ҳақоиқ – دقائق الحقائق

№ inv. MR 306

Муаллиф. Аҳмад Румий.

 Ахлоқ. Асар 80 фаслдан иборат бўлиб, унда одоб-ахлоққа доир оят ва ҳадислар келтирилган. Шарҳида эса байт, ғазал ва ҳикоялар орқали назмий услубда баён қилинган.

Нусха тўлиқ эмас.

 Асар боши (в. 1а) :

  واجب نمود چنانچه خداوند مولانا میفرماید بیت مستمع چون تشنه و جوینده شد

 Асар сўнги (в. 209б) :

 ... با يش آمد بر  مرد آن پسر         عاخر بیچاره مانند پدر

 Настаълиқ. 209 варақ (в. 1а-209б); 17 қатор; мистара; пойгир; сиёҳи қора; боб ва фасллари қизил сиёҳда; шарқ қоғози; курраса 8; матн ўлчами: 190´90.; варақ ўлчами: 250´140 mm.; варақлар шарқона рақамланмаган. 

 Муқова : сариқ, қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси матодан.

 Қўлёзманинг ҳолати : асарнинг боши ва охирги варақлари мавжуд эмас. Айрим варақлари йиртилган ва намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Ал-Ҳошия аъла шарҳ ал-Даввоний аъла ал-Ақоид ал-Азудийя (ал-Ҳошия ал-Ҳанақаҳийя) – الحاشية على شرح الدوانى على العقائد العضدية [= الحاشية الخانقاهية]

№  inv. MR 487/V Муаллиф. Юсуф ибн Муҳаммаджон Муҳаммад шоҳий (Ҳусайн шоҳий) Қорабоғий (ваф. 1057/1647 …