№ inv. MR 487/VI
Муаллиф. Муҳйиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ҳанафий ал-Бардаъий (ваф. 927/1521 й.).
Мантиқ. Асар “Рисолат ал-Азудийя фи адаб ал-баҳс”га ёзилган шарҳ бўлиб, унда тарбия қилиш усуллари, тарбия беришнинг шартлари, унинг одоб-ахлоқи, таълим олишида ота-онанинг масъулиятлари мантиқий жиҳатдан шарҳлаб берилган. Асарнинг колофонида (134а) “Шарҳу ал-адоб ва ал-мунозара” номини ҳам келтириб кетган.
Нусха тўлиқ эмас.
Басмала (в. 36б).
Асар боши (в. 36б) :
لك الحمد جعل الله تعالى مخاطبا تنبيها على القرب ولان اللايق بحال الحامد ان يلاحظ المحمود اولا حاضرا وشاهدا …
Асар сўнги (в. 43б) :
…الحاصل الليل آه والى صل أن فيما نقل لتسليم انه لم يصل الى الاآن الى العدد و المزكور لكنه يقول بجواز ان يعمل بعده و فاصل جواب الشارح عدم التسليم …
Библиография : Ahlwardt, № 5296-5297
Настаълиқ. 9 варақ. (в. 36б-44а) ; +44а бўш варақ ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн қизил рамка ичига олинган ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; ; матн ўлчами : 165´90 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, олд муқоваси таякисидан ажралган.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





