№ inv. MR 308
Муаллиф.
Хожа Аҳмад Яссавий (ваф. 562/1166-1167 й.).
Шеърият. Асарда “Яссавия” таълимотидаги поклик, ҳалоллик, тўғрилик, меҳр-шафқат, ўз қўл кучи, пешона тери ва ҳалол меҳнати билан кун кечириш, илоҳий ишқ ва ошиқлик, маърифат ва орифлик саодати, фанодан бақога етишиш тушунчалари ниҳоятда самимий ва таъсирли оҳангларда ёритиб берилган.
Нусха тўлиқ эмас.
Асар боши (в. 1а) :
… اوتوز توقوز ياشقه كيرديم قيلديم حسرت
آخرت كا بارور بولسم قنى طاعت…
Асар сўнги (в. 51б) :
… انينك اوجون سنكا زارى قيلورمن
كوزومنى ياشينى جارى قيلورمن …
Библиография : СВР II, № 809-819, Яссавий № 14.
Настаълиқ. 51 варақ. (в. 1а-51б); 11 қатор; мистара; пойгир; сиёҳи қора; шарқ қоғози; курроса 8; матн ўлчами: 180´100 mm.; варақ ўлчами: 265´160 mm.; варақлар шарқона рақамланмаган.
Қўлёзманинг ҳолати : асарнинг боши, охири ва муқовалари йўқ. Айрим варақлари намдан зарарланган, қурт еган.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





