Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Малайзия Қироличасидан ташаккурнома

Малайзия Қироличасидан ташаккурнома

Малайзия Қироличаси Ража Зарит София Зоти Олиялари Самарқандга ташрифи доирасида Имом Бухорий мажмуаси ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида кўрсатилган юксак эҳтиром ва самимий меҳмондўстлик учун ўз миннатдорлигини билдириб, Марказ директори Шовосил Зиёдов номига махсус ташаккур мактуби йўллади.

Қиролича ташриф давомида музей бўйлаб экскурсия ташкил этилгани Имом Бухорий ҳазратларининг ҳадишунослик соҳасидаги бебаҳо мероси ва ислом илмлари ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини янада теран англашга хизмат қилганини, айниқса, муқаддас қадамжодаги онлар қалбида ўчмас из ва унутилмас таассуротлар қолдирганини алоҳида таъкидлайди.

“Буюк мусулмон алломаларимизнинг бой илмий ва маънавий меросини асраб-авайлаш ва дунё бўйлаб тарғиб этиш йўлидаги хайрли ишларингизда Aллоҳ таоло Сизга ва Ўзбекистон халқига ёр ва мададкор бўлсин”, дейди Зоти Олиялари.

Мактуб якунида Малайзия Қироличаси Марказ жамоасига ва бутун Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик ва келгуси эзгу амалларда зафарлар тилайди.

Зоти Олияларининг миннатдорлик мактуби Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан буюк алломаларимиз меросини халқаро миқёсда тарғиб этиш ва миллатлараро илмий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган хайрли ишларнинг яна бир ёрқин эътирофидир.

Манба: yuz.uz

Check Also

Имом Бухорий феномени – халқаро илмий муҳокамалар марказида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида маҳаллий ва хорижий бухорийшунос олимлар, тадқиқотчилар ва етакчи илмий-таълим муассасалари …