№ inv. MR 309/III
Муаллиф. Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.).
Грамматика. Ушбу қўлёзма Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” номли мажмуа асари ҳисобланади. Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий мазкур асарнинг араб тили грамматикасига оид “Бидон” бўлимини форс тилида ёритиб берган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 30б).
Асар боши (в. 30б) :
بدان اسعدك الله فى الدارين كه كلمات عرب برسه قسم است اسم است فعل است حرف همچون رجل فعل همچون ضرب حرف…..
Асар сўнги (в. 53а) :
ترصيغه تثنية مؤنث اسم تفضيل ضربات همه زناني زننده صيغة جمع مؤنث اسم تفضيل
Библиография : СВР I, № 414-417; Стори, III/1, р. № 162; Ethe, № 2410; Нукус № 108;Туркестон 109-113.
Колофон (в. 53а) :
تمت تمام شد شيطان غلام شد تمت الكتاب بعون الملك الوهاب
Настаълиқ. 24 варақ. (в. 30б-53а) 53б-54б варақда хаттот машқи; 12 қатор; мистара; пойгир; сиёҳи қора; боб ва фасллари қизил сиёҳда; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор; шарқ қоғози; курроса 8; матн ўлчами: 110´60 mm.; варақ ўлчами: 200´130 mm.; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Лоланинг ичида “оқибат хайр бод” деган ёзув бор.
Қўлёзманинг ҳолати: муқоваси матндан ажралган. Варақлари нусхадан ажралиб кетган.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





