№ inv. MR 309/IV
Муаллифи – номаълум.
Ақоид. Асар савол-жавоб тариқасида ёзилган. Унда Аллоҳ таолонинг фазли, шайтони лаъин ҳақида ҳамда ҳар бир жавобда ҳадис ва оятларни келтириб маълумотлар берилган. Бу асар Ўрта Осиёда жуда машҳур бўлиб, диний-эътиқодий масалаларга оид ўқув дарслиги ҳисобланган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 55а).
Асар боши (в. 55а) :
اكر شخص كويد كه اول علم كدام است وآخر علم كدام است جواب ميكويمكه اول علم شناختن …
Асар сўнги (в. 59а) :
… این کتاب ازین چیست که کتاب من است نیست مثل کتب ائمه سلف
Библиография : СВР IV, № 3386 ;Туркестон, № 28-29 ; Нукус № 82 ; Кина № 262-270.
Колофон (в. 59а) :
تمت تمت تمت تمت تم تم تم تم تم
Настаълиқ. 5 варақ. (в. 55а-59а); 11 қатор; мистара ; пойгир; сиёҳи қора; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор; шарқ қоғози; курроса 8; матн ўлчами: 140´70 mm.; варақ ўлчами: 200´130 mm.; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Лоланинг ичида “оқибат хайр бод” деган ёзув бор.
Қўлёзманинг ҳолати: муқоваси матндан ажралган. Варақлари нусхадан ажралиб кетган.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





