Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / ديوان حكمت خواجه احمد يسوي (Девони ҳикмат)

ديوان حكمت خواجه احمد يسوي (Девони ҳикмат)

№ inv. MR 250/II

Муаллифи. Хожа Аҳмад Яссавий (ваф. 562/1166-1167 й.).

Шеърият. Асар Туркий Дашти Қипчоқ қабиласи ўртасида сўфий ва «Яссавия» тариқати асосчиси бўлиб, Аҳмад Яссавий ўзининг «Девони ҳикмат» асарида «Яссавия» таълимотидаги поклик, ҳалоллик, тўғрилик, меҳр-шафқат, ўз қўл кучи, пешона тери ва ҳалол меҳнати билан кун кечириш, илоҳий ишқ ва ошиқлик, маърифат ва орифлик саодати, фанодан бақога етишиш тушунчалари ниҳоятда самимий ва таъсирли оҳангларда ёритиб берган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 99б).

Асар боши (в. 99б):

ايا دسلار قلاق سالنك ايتغانيمغه

نى سبب دين آلتميش اوچده یرکا کردیم …

Асар сўнги (в. 137б) :

… مونده يغلاب آخرتده حق يوليده عاشق لارنى جانى قربان

بولور خندان بو يوز ايتيب انكا جانم برمين مو …

Библиография : СВР II, № 809-819, Яссавий № 14.

Настаълиқ. 38 варақ. (в. 99б-137б) ; 19 қатор; мистара; пойгир; сиёҳи қора; шарқ қоғози; курроса 8; матн ўлчами: 20´100 mm. ; варақ ўлчами: 250´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қора рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: орқа муқоваси йўқ. Олд муқоваси матндан ажралган. Айрим варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چند بيت [نظم] بر قواعد قرا (Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра)

№ inv. MR 249/III Муаллифи. Охунд Мулло Зоҳид Бухорий (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – (идғом, …