Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / Матолиб ал-мусолли (Фиқҳ ал-Кайдоний) – مطالب المصلي (فقه كيدانى)

Матолиб ал-мусолли (Фиқҳ ал-Кайдоний) – مطالب المصلي (فقه كيدانى)

№ inv. MR 536/II

Муаллиф: Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил  ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.).    

Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

 Басмала (в. 254а).

Асар боши (в. 254а) :

 الحمد لله ربّ العالمين والعاقبة للمتقين والصلوة والسلام على رسوله محمد وآله اجمعين اعلم …

 Асар сўнги (в. 277а) :                                      

… وترك الفرائض من الفرائض بلا عذر ولو طرى فوته بدون اختياره وتعمد الحدث

 Библиография : GAL II,198 ; SB II, 269 ;  VOHD XVI, B, 6 № 214-216 ; BnF Arabe, № 1230/ IV, 1286/VII ; СВР IV, № 3201-3205 ; Халидов, № 4570-4575; Туркестон, № 47-50 ; Нукус № 52.

 Колофон (277а)  :

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب برحمتك يا ارحم

 Настаълиқ. 17 варақ.  (в. 254а -277а) ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´70 mm. ; варақ ўлчами : 200´125 mm. ; варақларишарқона рақамланмаган.

 Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

 Қўлёзманинг ҳолати : олд муқованинг юза қисми кўчган ва емирилган, зарарланган. Орқа муқоваси йўқ. Таякиси бироз кўчган ва қайрилган. Варақлар катта миқдорда нам тортиши натижасида варақлар сарғайган, доғ бўлган ва айрим ёзувлари ўчиб кетган. Китобнинг боши ва охиридаги варақларнинг ёнлари зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Девони ҳикмат – ديوان حكمت

Муаллиф Хожа Аҳмад Яссавий (ваф. 562/1166-1167 й.). Шеърият. Асар Туркий Дашти Қипчоқ қабиласи ўртасида сўфий …