№ inv. MR 536/I
Муаллиф: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).
Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-ахрас”да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
الحمد لله رب رافع اعلام الشريعة الغراء جاعلها شجرة اصلها ثابت فى الارض وفرعها فى السماء والصلاة والسلام على رسوله محمد …
Асар сўнги (в. 253б) :
… وعلم اشارته فكذا وفى غنم مذبوحة فيها ميتة اقل تحرى واكل فى الاختيار
Библиография : GAL I, 378 ; SB I, 648 ; BnF Arabe, № 907 ; Sarkis, col. 1200 ; СВР IV, № 3109-3128 ; Халидов, № 4050-4106 ; Қарши, № 8-12 ;Туркестон, № 35-43 ; Нукус № 28-35.
Настаълиқ. 253 варақ. (в. 1б-253б) ; + 01а-б хаттот машқи ; 02а-6а бўш варақ ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози; курроса 8 ; матн ўлчами : 130´70 mm. ; варақ ўлчами : 200´125 mm. ; варақларишарқона рақамланмаган.
Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : олд муқованинг юза қисми кўчган ва емирилган, зарарланган. Орқа муқоваси йўқ. Таякиси бироз кўчган ва қайрилган. Варақлар катта миқдорда нам тортиши натижасида варақлар сарғайган, доғ бўлган ва айрим ёзувлари ўчиб кетган. Китобнинг боши ва охиридаги варақларнинг ёнлари зарарланган.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





