Муаллиф Хожа Аҳмад Яссавий (ваф. 562/1166-1167 й.).
Шеърият. Асар Туркий Дашти Қипчоқ қабиласи ўртасида сўфий ва «Яссавия» тариқати асосчиси бўлиб, Аҳмад Яссавий ўзининг «Девони ҳикмат» асарида «Яссавия» таълимотидаги поклик, ҳалоллик, тўғрилик, меҳр-шафқат, ўз қўл кучи, пешона тери ва ҳалол меҳнати билан кун кечириш, илоҳий ишқ ва ошиқлик, маърифат ва орифлик саодати, фанодан бақога етишиш тушунчалари ниҳоятда самимий ва таъсирли оҳангда ёритиб берган.
Нусха тўлиқ эмас.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
… حضرت آدم معبود حق آمد برون مشرب شربت بير ستم باك الله العيم …
Асар сўнги (в. 226б) :
… قل خواجه احمد توبه بيلان اميدينك مونى ندامته بولغيل ايمدى تونى كونى …
Библиография : СВР II, № 809-819, Яссавий № 14.
Настаълиқ. 226 варақ. (в. 1б-226б) ; 14 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 200´110 mm. ; варақ ўлчами : 250´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола, таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : Олд муқова мавжуд эмас. Қўлёзманинг боши ва охирги варақлари йўқ. Айрим варақлари намдан зарарланган ва мағор босган.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





