Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / Қиссаи имом Ҳусайн – قصه امام حسين (قصه صيقلى)

Қиссаи имом Ҳусайн – قصه امام حسين (قصه صيقلى)

муаллифи номаълум.

 Қисса. Асар шеърий тўплам бўлиб,  аввалида Карбало даштидаги воқеалар, Язид қўшинидан имом Ҳусайн ва аҳли байтнинг ҳимоя қилиниши  ва бу жангда имом Ҳусайн тарафдорларини жангн майдонида бирма-бир шаҳид бўлиши шеърий қисса билан ёритилган. Қиссада ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган.

Нусха тўлиқ эмас.

 Асар боши (в. 1а) :

عمل بيزدين بارغان قل لاردا حسرتا             مونكلوغ جانغه نه بولغوسى علامت

 Асар сўнги (в. 220б) :

سفرنی مشغولی من مونده سر منزل توز تیم     پیغمبر ندا ایلار روز جزا امت نی ایلار من  …

Библиография : Kat. I.R, I,  №. 398 ; Kat. I.R, II, № 810.

Настаълиқ. 220 варақ. (в. 1а-220б) ; 12 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 120´110 mm. ; варақ ўлчами : 260´160 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

 Муқова :   яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати :  асарнинг боши ва сўнгги мавжуд эмас. Муқоваларининг юқори чети емирилган. Варақлари намдан зарарланиб, титилиб кетган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Рисола – رساله

муаллифи  номаълум Ахлоқ. Асарда таҳорат, намознинг фарзлари, гуноҳи кабира, истиғфор, салом беришлик, исми аъзам, мисвак …