Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР (page 5)

ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

Истиқболли таклиф ва тавсиялар шакллантирилмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг бир гуруҳ илмий ходимлари мамлакатимиз олимларининг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан ташкил этилган “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” номли форумида иштирок этмоқда. Форум доирасида иш олиб бораётган 10 дан ортиқ семинардан бири Самарқанд вилояти Пайариқ туманида янгидан қад кўтараётган Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси …

Батафсил

Мовароуннаҳрнинг мамлакатлар луғатидаги тараннуми

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон воҳаси маданий бойликлари” туркумида галдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ ходимлари, юртимиз ва хориждаги илмий муассасалар тадқиқотчилари, шунингдек, Германия, Австрия ва АҚШдан олимлар иштирок этди. Семинарда Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институтининг Истиқболли тадқиқотлар …

Батафсил

Ҳамкорлик – ўзаро манфаатли муносабатлар асоси

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги Шўро кенгашининг “Саудия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик қўмитаси раиси Муҳаммад ибн Абдулазиз Жарба бошчилигидаги делегация 2 июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев кутиб олиб, муассаса фаолияти, музей ва кутубхона иши билан таништирди. Суҳбат давомида делегация аъзоларига …

Батафсил

Имом Бухорий мероси – Форум қатнашчилари эътиборида

Хабар берилганидек, Самарқанд шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) Ёшлар форуми ўтказилмоқда. Унда ташкилотга аъзо 18 давлатнинг ёшлар сиёсатига масъул вазирлик ва идораларидан раҳбарлар ва ходимлар, ёшлар жамоат ташкилотлари вакиллари, олий таълим муассасалари ректорлари, турли мақомдаги делегациялар қатнашмоқда. Форумда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов «Гендер жиҳатларини ҳисобга олган …

Батафсил

Галдаги амалиётчи – британиялик тадқиқотчи

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия жорий йилги дастурининг навбатдаги ғолиби – Буюк Британиядаги Ноттингем Трент университети тадқиқотчиси Фалеҳ Маждий илмий амалиёт ўташ учун Марказга келди. Хорижлик меҳмонни Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев кутиб олиб, музей ва кутубхона фаолияти ҳамда илмий фаолият учун яратилган шарт-шароит билан таништирди. Амалиётчи Марказ директори Шовосил …

Батафсил

«Ёшлар фестивали-2024» доирасида «Ислом ҳамкорлик ташкилоти ёшлар форуми» бошланди

Кейинги йилларда Самарқандда жуда улкан халқаро анжуманлар ўтказиш анъана тусини олиб бораяпти. Шунга мувофиқ равишда шаҳарнинг инфратузилмаси тубдан ўзгаргани, дунёнинг турли бурчакларидан келадиган меҳмонлар ва сайёҳлар учун жаҳон андозаларига мос тарзда сервис хизматлари таркиб топиб боряпти. Бугун Самарқанд шаҳрида яна бир халқаро анжуман ўз ишини бошлади. Ўзбекистон Республикаси ва Саудия …

Батафсил

Китобат тарихи мозийдан сўзлайди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) ҳамкорлигида яқинда старт олган “МАРКАЗИЙ ОСИЁ – ИСЛОМ МАДАНИЯТИ ВА САНЪАТИ ЎЧОҒИ” номли илмий лойиҳа доирасида навбатдаги онлайн семинар ўтказилди. Ўзбекистон Фанлар академияси тарих институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти, …

Батафсил

«МАРКАЗ ХОРИЖИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ СИФАТИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА»

Девин ДEВИЗ – Индиана университети профессори(АҚШ) – Ўзбекистонга илк бор 40 йилча аввал келганман. Шу боис бугун юртингизда илм-фанга қаратилаётган эътиборнинг кўлами бошқа хорижлик олимлардан кўра менга кўпроқ билинади. Ҳукуматингиз ғамхўрлиги натижасида вужудга келган академик доиралардаги фикрлар хилма-хиллиги ва тадқиқотчилар топаётган рағбат мени бошқалардан кўра кўпроқ қувонтиради. Марказингиз эса тадқиқотлар …

Батафсил

«МАРКАЗНИНГ ЮҚОРИ МАВҚEИ УНИНГ ХАЙРЛИ АМАЛЛАРИ БИЛАН МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА»

Чарлз МEЛВИЛЛ – Кембриж университети профессори(Англия) – Мовароуннаҳрлик алломалар илмий мероси – ҳар қанча ўрганса арзийдиган хазина. Хусусан, тарих, адабиёт, ислом имлари бўйича ҳали тадқиқ қилинмаган асарлар кўп. Бу ерда яратилган қўлёзма манбалар нафақат минтақанинг ўзи, балки бутун мусулмон дунёси маърифатини оширишга хизмат қилган, десак, янглишмаган бўламиз. Имом Бухорий асарлари …

Батафсил

«МАРКАЗ – ИЛМИЙ МАНБАЛАР ХАЗИНАСИ»

Мариан КАЦ – Нью-Йорк университети профессори – Тадқиқотларимнинг асосий йўналиши ислом ҳуқуқи ва унинг эски шаклларидан замонавийларига ўтиш босқичларини ўрганишдан иборат. Айни кунларгача айрим жиҳатлари сақланиб қолган бу ҳуқуқ тармоғининг ўз даврида асосий ўринда амал қилиш омилларини тадқиқ қилиш менга завқ бағишлайди. Юртингиз олимлари билан бу борада илмий мунозаралар юритиш, …

Батафсил