Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / АҚШнинг нуфузли ташкилоти делегацияси ташрифи

АҚШнинг нуфузли ташкилоти делегацияси ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида АҚШнинг FamilySearch нодавлат нотижорат ташкилоти делегацияси меҳмон бўлди.

Мазкур тузилма оила тарихи ва архив ҳужжатларини ўрганиш ҳамда уларни рақамлаштиришга ихтисослашган халқаро платформани юритади.

Ташриф давомида меҳмонлар Марказ музейи, илмий фаолияти, жумладан, ҳадисшунослик, калом илми ва ислом манбашунослиги йўналишларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Мулоқот чоғида тарихий манбаларни рақамлаштириш, архив ҳужжатларини сақлаш ҳамда илмий маълумотлар базасини кенгайтириш каби йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш ва тажриба алмашиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Томонлар қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш ва биргаликда туркум лойиҳаларни амалга ошириш ўзаро манфаатли бўлишини эътироф этди.

Мулоқот якунида ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

АКАДЕМИК ДОИРАЛАР ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИГА КЕНГ ЙЎЛ ОЧИЛДИ

Самарқандда “Имом Бухорийни қайта кашф этиш” мавзусида ўтказилаётган халқаро илмий конференсияга кўрилган тизимли тайёргарлик доирасида …