Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказ халқаро ҳамкорлик доирасини кенгайтирмоқда

Марказ халқаро ҳамкорлик доирасини кенгайтирмоқда

Тошкентда “Ислом цивилизациясида илмий анъана: манбалар, имкониятлар ва долзарб масалалар” мавзусида ўтказилаётган халқаро илмий-амалий конференция доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадамни амалга оширди.

Тадбирнинг ялпи мажлиси асносида Марказ томонидан Малайзия технология университети билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Мазкур ҳужжат илмий тадқиқотларни ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, мутахассислар алмашувини йўлга қўйиш ҳамда ислом цивилизациясига оид илмий меросни чуқур ўрганишга хизмат қилади.

Ушбу келишув Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг жаҳон илмий майдонидаги нуфузини мустаҳкамлаш, шунингдек, илмий фаолиятни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

“Буюклик сири” – битирувчиларга катта маънавий туҳфа

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2025-2026 ўқув йили битирувчилари …