Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Халқаро эътироф

Халқаро эътироф

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA)нинг Newsletter журнали 2026 йил январь-май ойларини қамраб олган 129-сонида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг халқаро илмий доирадаги фаолияти ва IRCICA билан самарали ҳамкорлигига алоҳида ўрин берди.

Унда Марказ ва IRCICA ҳамкорлигида 2026 йил давомида ташкил этилган онлайн илмий семинарлар ҳақида батафсил маълумот жойлаштирилган. Марказ олимлари ва хорижий тадқиқотчилар Марказий Осиёда ислом цивилизацияси, тасаввуф тарихи, ҳадисшунослик, қўлёзма мерос ва ислом ҳуқуқи каби йўналишларда маърузалар қилгани қайд этилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Амир Темур ва Темурийлар цивилизациясининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни» мавзуидаги халқаро конференцияда Марказ илмий ходимларининг иштироки ёритилган. Анжуман қатнашчилари тадқиқотчиларимиз илмий маърузаларини катта қизиқиш билан қарши олгани таъкидланган.

Бошқа саҳифада Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан IRCICA ўртасидаги ҳамкорлик меморандумининг янгиланиши ҳақида маълумот берилган. Икки муассаса илмий тадқиқотлар, қўлёзмаларни ўрганиш, нашрлар тайёрлаш ва халқаро лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олгани қайд этилган.

Марказ фаолиятининг мазкур нашрда ёритилиши унинг халқаро илмий майдондаги нуфузи ортиб бораётгани ва хорижий илмий муассасалар билан ўзаро ҳамкорлиги изчил ривожланаётганининг яна бир амалий ифодаси ҳисобланади.

Мақолаларнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:
https://www.ircica.org/newsletters/ircica-newsletter-issue-129

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Сунъий интеллект ва синергетик тафаккур: Тошкентда янги жамоавий монография тақдимоти

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўзбек фалсафаси ва замонавий илм-фани учун муҳим воқелик — …