Home / ЯНГИЛИКЛАР / Марказнинг Telegram канали ҳам расмий мақом олди

Марказнинг Telegram канали ҳам расмий мақом олди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг рақамли экотизимини шакллантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш йўналишида навбатдаги муҳим қадам қўйилди. Марказнинг мамлакатимизда энг оммабоп ва тезкор ахборот майдони ҳисобланган Telegram канали ҳам верификациядан ўтказилиб, унга расмийлик мақомини тасдиқловчи юлдузча белгиси берилди.

Бу ютуқ яқинда Facebook ва Instagram саҳифаларимиз расмий мақом олганидан кейин амалга оширилган тизимли ишларнинг мантиқий якуни бўлди. Шу тариқа Марказнинг барча асосий виртуал алоқа каналлари халқаро миқёсда тўлиқ идентификациядан ўтказилди.

Бугунги тезкор медиа маконда ҳар қандай ташкилотга бериладиган баҳонинг бош мезони унинг кенг жамоатчиликка етказадиган ахбороти нечоғли соф ва ҳаққоний бўлишидир. Telegram каналимизнинг расмий верификацияси Марказ бренди остида сохта профиллар яратилиши ва нохолис маълумотлар тарқатилишининг олдини олишда энг ишончли қалқон бўлиб хизмат қилади.

Матбуот хизмати барча ҳамкасбларимизни, ОАВ вакиллари ва кузатувчиларимизни Марказнинг фақатгина шу расмий белгиларга эга бўлган рақамли манбаларидаги маълумотларга таянишга чақиради. Биз сифатли, холис ва илмий асосланган контент улашишда давом этамиз.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Имом Сарахсий меросига бағишланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Марказий Осиё ҳанафийлик мактаби шаклланишида Имом Сарахсийнинг ўрни» мавзусида халқаро …