Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркия Президенти ҳузуридаги Дин (Диёнат) ишлари бошқармаси раиси Сафий Арпагуш бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Меҳмонлар дастлаб Марказ фаолияти, хусусан, ислом илм-фани дурдоналарини тадқиқ этиш, қўлёзма ва бошқа манбаларни ўрганиш ҳамда Имом Бухорий меросини халқаро миқёсда тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.


Ташриф давомида делегация аъзолари Марказ кутубхонасида сақланаётган нодир адабиётлар ва илмий нашрларни кўздан кечирди. Шунингдек, музей экспозицияси орқали юртимизда азалдан шаклланган бой илмий-маърифий муҳит, буюк муҳаддислар ҳаёти ва уларнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида маълумотларга эга бўлди.


Делегация раҳбари Марказда амалга оширилаётган илмий ва маънавий-маърифий фаолиятни юқори баҳолаб, Фахрий меҳмонлар китобига эзгу тилакларини ёзиб қолдирди.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





