Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР (page 4)

ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

ҚУРЪОН ОЯТЛАРИ БИЛАН ЗИЙНАТЛАНГАН ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИГА ОИД ЧОЙНАК АРАБ ДУНЁСИНИНГ МАШҲУР МУЗЕЙИДА САҚЛАНЯПТИ

Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифи давом этяпти. Навбатдаги манзил маданий мерос объектлари сони кўплиги билан алоҳида ажралиб турувчи Жидда шаҳри бўлди. Делегация аъзолари Абдурауф Ҳасан Халил музейида бўлди. Айтиш жоизки, ҳақиқий санъатнинг илдизи маҳорат ва донишмандликка бориб тақалади. Шу боис хоҳ у ўтмишда, хоҳ замонавий ҳаётда бўлсин, …

Батафсил

Марказда Чеченистон уламолари меҳмон бўлди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Россия Федерациясининг Чеченистон Республикаси Муфтийси ўринбосари Арби Жафаров раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар Марказ музейи, ундаги экспонатлар ва ноёб қўлёзма нусхалар билан танишди. Ташриф давомида делегация аъзоларига Марказ фаолияти, яратилган шароитлар ва эришилаётган натижалар ҳақида маълумот берилди. Арби Жафаров bukhari.uz сайти учун интервью бериб, Марказга, …

Батафсил

Туркияда малака ошириш курси бошланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Равшан Элмуродов Туркиянинг Анқара шаҳридаги Ислом тафаккури институтида малака ошириш ўқувини бошлади. Ислом тафаккури институти томонидан “Мовароуннаҳр учинчи ёзги семинарлари” доирасида ташкил этилган илмий дастурда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Ҳадис …

Батафсил

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК: ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ САУДИЯ АРАБИСТОНИДА

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони жуғрофий жиҳатдан узоқ масофада жойлашган бўлса-да, ҳар икки давлатни умумий тарих, диний-маърифий қадриятлар ва уйғун маданий ришталар боғлаб туради. Айтиш жоиз, бу икки давлатнинг кўп қиррали ҳамкорлиги йилдан йилга янада кенгайиб, янги босқичга кўтариляпти. Шу маънода, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегациясининг Саудия Арабистонига …

Батафсил

Самарқанд – энг буюк алломалар юрти

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда “Марказий Осиё – Ислом маданияти ва санъати ўчоғи” номли илмий лойиҳа доирасида навбатдаги онлайн семинар ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Миллий архиви, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот …

Батафсил

Ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳим

24 июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Малайзиядаги Ислом цивилизацияси институти билан ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан икки муассаса раҳбар ходимлари ўртасида онлайн мулоқот ташкил этилди. Унда томонлар вакилларидан ташқари Ҳадис илми мактаби ректори Барот Амонов ҳам иштирок этди. Марказ директори Шовосил Зиёдов давлатлар раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари натижасида ўрнатилган ўзаро амалий …

Батафсил

Салим бин Муҳаммад ал-Малик: Ўзбекистон – баракали замин, маънавият хазинаси, ислом цивилизациясининг буюк мероси соҳибидир

Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) Бош директори Салим бин Муҳаммад ал-Малик «Дунё» ахборот агентлигига интервью берди. – Бош директор жаноблари, биламизки, сиз Ўзбекистонга бир неча бора ташриф буюргансиз. Бугунги суҳбатимизни мамлакатимиз ҳақидаги фикрларингиз билан бошласак. Ўзбекистонни қандай тасаввур қиласиз, унинг тарихи, маданияти, замонавий тараққиёти ва халқаро майдондаги ўрнини …

Батафсил

Навоий асарлари қўлёзмаларига азалдан талаб катта

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон воҳаси маданий бойликлари” туркумида навбатдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ ходимлари, юртимиз ва хориждаги илмий муассасалар тадқиқотчилари, шунингдек, Германия ва АҚШдан олимлар иштирок этди. Семинарда Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори, филология фанлари доктори Афтондил …

Батафсил

Ислом арконларига мос шаҳарсозлик маданияти

Айни кунларда Марказда амалиёт ўтаётган Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури совриндори Маждий Фолиҳ илмий изланишлари тақдимотини ўтказди. «Ислом меъморлиги ҳамда фиқҳ илмининг шаҳар ва атроф-муҳитга таъсири» мавзусида ташкил этилган тақдимот Тунис пойтахтининг эски шаҳар қисми – Мадина мисолида исломда шаҳарсозлик анъаналарининг фиқҳ илмига хос тарзда шаклланиш жараёнларига бағишланди. Тадқиқотчи …

Батафсил

Ҳамкорликка эҳтиёж катта

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Италиянинг «CORIES» исломий диний жамияти вице-президенти, Милан шаҳридаги Ал-Воҳид масжиди имоми Яҳё Сержио Паллавичини бошчилигидаги делегация 8 июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директори Шовосил Зиёдов кутиб олди. Делегация аъзолари дастлаб Марказ музейи ва кутубхона иши билан танишди. Экспонатлар ва китоблар …

Батафсил