Жорий йилнинг 13 декабрь куни Уммон султонлигининг Ўзбекистондаги элчиси Вафо Жабр Носир ал-Бусаидий Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Меҳмонга Марказ раҳбари Ш.Зиёдов ҳамда Ҳадис илми мактаби ректори Барот Амонов ҳамроҳ бўлди. Вафо Жабр Носир ал-Бусаидий дастлаб Марказ музейи ва кутубхонаси фаолияти, жамоа эришган илмий муваффақиятлар билан яқиндан танишди. …
БатафсилЖакартада «Имом Бухорий: Ўзбекистон ислом санъати» номли кўргазма очилди
Индонезия пойтахтидаги «Истиқлол» масжидида «Имом Бухорий: Ўзбекистон ислом санъати» номли кўргазма очилди. Кўргазма Ўзбекистоннинг бой маданий меросини акс эттирувчи, Имом Бухорий ҳаёти ва ижодига бағишланган ноёб ҳамда замонавий технологиялар кўмагида яратилган санъат асарлари тўпламидан иборат. Экспонатлар орасида Ўзбекистон ҳунармандлари томонидан яратилган хаттотлик асарлари, кулолчилик буюмлари, каштадўзлик ва заргарлик санъати намуналари, …
БатафсилЎзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Ҳозирги кунда Ал-Азҳар мажмуаси билан кадрлар тайёрлаш, уларнинг касб-маҳоратини ошириш, халқаро конференция ва семинарлар ўтказиш бўйича яқин ҳамкорлик ўрнатилган. Имзоланган англашув меморандуми диний таълим олиш истагидаги ўзбекистонлик ёшларнинг Ал-Азҳар мажмуаси …
Батафсил“Маърифат карвони” Самарқандда
Хабар берилганидек, жорий йилнинг 2–13 декабрь кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида юртимиз бўйлаб “Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Мазкур тарғибот тадбирлари бугун Самарқандда ҳам старт олди. Самарқанд шаҳридаги Ёшлар …
БатафсилЮракни мадҳ этган садо!
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Марказда “Юракни мадҳ этган садо!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганига 32 йил тўлиши муносабати билан шу мавзуда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Марказ директори Шовосил Зиёдов йиғилганларни ушбу сана билан …
БатафсилЯнги Ўзбекистон Конституцияси – халқимиз хоҳиш-иродаси ва эзгу ниятлари ифодаси
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 32 йил тўлиши муносабати билан шу мавзуда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев йиғилганларни қутлуғ сана билан муборакбод этиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мустақиллигимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси, халқимиз иродаси ва ҳуқуқий жамиятимиз равнақи учун хизмат қилаётган муҳим ҳужжат …
Батафсил“Маърифат карвони” — маънавиятнинг нурли йўлида
“Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот лойиҳаси доирасида 5 декабрь куни Қашқадарё, Навоий, Андижон ва Тошкент вилоятларида ўтказилган тадбирлар зиёлиларда катта қизиқиш уйғотди. Лойиҳа халқни бирдамликка, маънавий янгиланишга ундаб, улкан мақсадлар сари йўналтиришда муҳим ўрин тутмоқда. Қашқадарё вилоятида ташкил этилган учрашувларда тарихий меросга янгича – ҳушёр ва холис назар билан …
Батафсил“Маърифат карвони” маънавий янгиланиш йўлини ёритади
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари иштирок этаётган “Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирлари 4 декабрь куни Бухоро, Сирдарё, Хоразм ва Фарғона вилоятларида давом этди. Бухоро вилоятида ўтказилган тадбирларда Ўзбекистоннинг бугунги ва эртанги тараққиёти асосларини мустаҳкамлаш, уни янги босқичга олиб чиқиш борасида амалга оширилган ишлар, белгиланган мақсадлар, олдимизда турган …
БатафсилЎзбекистон делегацияси Кембрижда
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ф.Абдухолиқов бошчилигидаги Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Халқаро ислом академияси раҳбарларидан иборат делегация Буюк Британиянинг Кембриж шаҳридаги қатор илмий-маданий муассасаларда учрашув ва мулоқотлар ўтказди. Кембриждаги Пембрук коллежида Шарқ бадиий адабиётининг ноёб дурдонаси ҳисобланган Фирдавсийнинг “Шоҳнома” асарига бағишлаб ўтказилган халқаро конференцияда …
БатафсилОксфорд Ислом тадқиқотлари марказига Катта Лангар Қуръони факсимилеси совға қилинди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация Буюк Британияга ташрифи давомида Оксфорд Ислом тадқиқотлари марказига ташриф буюрди. Марказ вакиллари ва олимлари билан учрашувда мамлакатимиз элчиси Равшан Усмонов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Уйғун Ғафуров, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори …
Батафсил