4 февраль куни Куала-Лумпур шаҳридаги Малайзия Ислом санъати музейида икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, Малайзия жамоатчилигини Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданий мероси билан яқиндан таништириш мақсадида шу мавзуда халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида ташкил этилган тадбирда Малайзиянинг етакчи илмий ва маданий муассасалари – …
БатафсилХалқаро эътироф ва илмий ҳамкорлик сари
Айни кунларда Малайзияда сафарда бўлиб турган Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари раҳбарларидан иборат делегация аъзолари 3 февраль куни Малайзия Бош вазири ҳузуридаги Динлараро тотувлик қўмитаси аъзоси, Малайзия исломни англаш институти (IKIM) раиси, профессор Муҳаммад Нур Манути қабулида бўлди. Мулоқот чоғида шу кунларда Малайзия исломни англаш …
БатафсилЎзбекистон-Малайзия: Икки томонлама ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари раҳбар ходимлари 3 февраль куни Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган Малайзия халқаро ислом университети ҳузуридаги Ислом тафаккури ва цивилизацияси халқаро институти мутасаддилари билан учрашди. Мулоқот чоғида ислом илми ва маънавиятини чуқур ўрганиш, кўп асрлик илмий меросни асраб, келгуси тадқиқотлар учун янги йўналишлар белгилаш …
БатафсилМарказ ходими тадқиқоти халқаро илмий ҳамжамият эътиборига ҳавола этилди
Ижтимоий фанлар, гуманитар соҳа ва диний-маърифий йўналишдаги тадқиқотлар бўйича нуфузли халқаро нашр – “Journal of Social Sciences and Humanities Research Fundamentals” журналида 2025 йил 23 январда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Шукурилло Умаровнинг “Имом Бухорий “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” асарининг ислом оламида кенг …
БатафсилМалайзияда илк марта Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ҳақида фильм тақдимот қилинади
Малайзия телеканалида Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган махсус фильм тақдимоти бўлиб ўтади. Бундай лойиҳа илк марта Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Фильмда Ўзбекистоннинг йирик илм-фан ва маданият маркази сифатидаги бой тарихи, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, буюк …
БатафсилЁшлар маънавияти – келажакни белгиловчи бош омил
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Самарқанд Агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида “Ёшларнинг маънавий-ахлоқий ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи ҳуқуқбузарликлар, диний экстремизм каби муаммоларни бартараф этишнинг самарали йўллари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Ёшларда маънавий-ахлоқий фазилатларни янада юксалтириш, уларни жамиятда ўз ўрнини топишга йўналтириш, бунда ҳуқуқбузарликлар ва диний экстремизмнинг салбий таъсирини камайтиришга қаратилган …
БатафсилЖадидлик ва миллий уйғониш: Беҳбудий мероси ёшлар қалбида
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ғаллаорол тумани ихтисослаштирилган мактабида буюк жадид, маърифатпарвар ва Туркистон миллатпарварлари етакчиларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 150 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Марказ илмий ходимлари Б.Маҳмудов, А.Мамадалиев, туман Адлия бўлими бош юристи Э.Муҳаммадиев ва Давлат хизматлари бўлими ходими Ғ.Норматов иштирок этди. Тадбир давомида …
БатафсилМалайзиялик профессор: “Ўзбекистон – ислом цивилизациясининг бешиги”
Имом Бухорий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари делегациясининг Малайзияга ташрифи давомида Малайзия халқаро ислом университети проректори, профессор Муҳаммад Фавзан Нуриддин билан учрашув ўтказилди. Таъкидлаш керакки, Малайзия халқаро ислом университети халқаро ислом университетлари рейтингида 2-ўринда туради. Хорижий тилларда дебат қилиш бўйича дунёнинг энг кучли университетлари рейтингида 41-ўринни эгаллаган. Тадбирда Малайзия халқаро …
БатафсилМалайзия ислом санъати музейида ўзбекистонлик усталар меҳнати мужассам
Имом Бухорий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари делегациясининг Малайзияга ташрифи давомида Малайзия ислом санъати музейида учрашув ўтказилди. Музей раҳбарияти билан Ўзбекистоннинг қадимий ва бой тарихи, зиёрат туризми имкониятларини тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди. Таъкидлаш керакки, Малайзия ислом санъати музейи қурилишида ўзбекистонлик моҳир ҳунарманд-усталар иштирок этган. Бу ерга ҳар йили бутун …
БатафсилМалайзия институти Ўзбекистоннинг қадимий ва ноёб мероси тарғиботчисига айланади
Имом Мотуридий, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари делегациясининг Малайзияга ташрифи давомида Ислом тушунчаси ва цивилизацияси халқаро институтида мулоқот ташкил этилди. Суҳбат давомида Ислом тушунчаси ва цивилизацияси халқаро институти директори Абдулазиз Бергҳоут Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар натижаларини юқори баҳолади. Ушбу илмий муассаса Малайзияда алоҳида нуфузга эга институт бўлиб, бу ерда дунёнинг турли …
Батафсил