Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / “Дунёвийлик – даҳрийлик эмас”

“Дунёвийлик – даҳрийлик эмас”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ҳадис илми мактабида талабалар иштирокида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Марказ илмий ходими Тоҳир Эвадуллаев “Дунёвий-маърифий давлат тушунчаси. “Дунёвийлик даҳрийлик эмас” тамойилининг мазмун-моҳияти” мавзусида маъруза қилди.

Учрашувда мамлакатимизда амалга оширилаётган диний-маърифий ислоҳотлар, жамиятда бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни соғлом эътиқод ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалалари ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси”нинг мазмун-моҳияти, унинг жамият барқарорлиги, маънавий тараққиёт ва диний бағрикенгликни таъминлашдаги аҳамияти хусусида фикрлар билдирилди. Дунёвийлик тамойили диний қадриятларга қаршиликни англатмаслиги, аксинча, турли эътиқод вакилларининг, ҳатто динга мутлақо бефарқ ёки даҳрийлик қарашларига эга бўлган тоифаларнинг ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик асосида яшашини таъминловчи муҳим омил экани таъкидланди.

Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Маърифий мулоқотлар ва ўзаро амалий тажриба алмашуви

Жазоирда ўтаётган XII Халқаро сўфийлик тароналари маданий фестивали ва халқаро илмий симпозиум доирасида Имом Бухорий …