Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 2)

ЯНГИЛИКЛАР

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Индонезия ОАВ эътиборида

Индонезиянинг Жакарта шаҳридаги Шариф Ҳидоятулло Давлат ислом университети ва Қуръон илмлари институти олимлари ҳамда туризм ва банк соҳалари вакиллари, санъаткорлардан иборат делегация яқинда юртимизга, хусусан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига келган эди. Халқаро марказ матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу ташриф тафсилотлари Индонезиянинг бир неча оммавий ахборот воситасида кенг ёритилди. Мамлакатнинг …

Батафсил

Аллома аждодлар мероси – ёшларга ибрат

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Ўзбекистон Республикаси Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ғаллаорол туман ихтисослаштирилган мактабининг устоз ва ўқувчилари ташриф буюрди. Меҳмонлар Марказ музейида бўлиб, Имом Бухорий сийрати, ўлмас асарлари, уларнинг илмий аҳамияти ва қиймати ҳақида маълумотга эга бўлди. Ўқувчиларга китоблар мазмуни ва уларнинг ислом таълимотидаги ўрни тўғрисида тушунчалар берилиб, …

Батафсил

“Аждодларга муносиб авлод бўлайлик”

Ўзбекистон-Финляндия педагогика институтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида шу мавзуда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Марказ илмий ходимлари, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди. Учрашувда миллий маънавиятимиз ва маърифатимиз ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимиз мероси ҳақида маърузалар қилинди. Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом …

Батафсил

Марказ салоҳиятининг эътирофи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Малайзиянинг SIRIM академияси (Standard and Industrial Research Institute of Malaysia) вакиллари ташриф буюрди. Меҳмонлар Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш йўналишида туризм бошқаруви ва соҳа маркетингини такомиллаштириш, шунингдек, мамлакатимизда мусулмонларнинг дўстона туризми (Muslim-friendly tourism) стандартларини жорий этиш имкониятларини ўрганиб, бу борада юртимиз бўйлаб мутахассислар …

Батафсил

Ҳамкорлик – кенг имкониятлар эшиги

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Индонезиянинг Шариф Ҳидоятулло Давлат ислом университети делегацияси ташриф буюрди. Айни кунларда делегация аъзолари “Ҳадис илмида мусулмонлар амири Имом Бухорий меросини ўрганиш йўлида: Индонезиянинг 1000 нафар изланувчиси” номли маърифий-сайёҳлик дастурининг илк қатнашчилари сифатида мамлакатимизда меҳмон бўлиб турибди. Дастур индонез халқи орасида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб …

Батафсил

Мажмуада “Жаннат боғи” бўлади

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига япониялик тадбиркор, “Nakane Garden Research and Consultant Co. LTD” корхонаси бош архитектори Накане Юкихиго раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директори Шовосил Зиёдов кутиб олиб, фаолият натижалари ҳақида маълумот берди. Делегация аъзолари Марказ музейи билан яқиндан танишиб, Имом Бухорий ҳаёти ва илмий мероси хусусида батафсил …

Батафсил

Хорижий тилларни ўрганиш ва таълим муаммолари муҳокамаси

19 февраль куни Тошкентда Ориентал университети ташаббуси билан ташкил этилган “Хорижий тиллар тадқиқи ва таълими муаммолари” мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман бошланди. Дунё миқёсидаги нуфузли таълим ва тадқиқот муассасалари вакиллари, профессор-олимлар, мутахассис ва тадқиқотчилар қатнашаётган нуфузли анжуманда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори, профессор Шовосил Зиёдов ҳам …

Батафсил

Шеъриятнинг олий мутасаввифи, тасаввуфнинг аъло шоири

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида навоийхонлик кечаси ташкил этилди. Унда Марказ илмий ходимлари, Ҳадис илми мактабининг устоз ва талабалари, Самарқанд вилояти ҳокимлиги мутасаддилари, таълим соҳаси фахрийлари, илмий жамоатчилик ва нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Тадбирда ака-ука тадқиқотчилар Ҳасанхон ва Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажиднинг “Навоийдан чу топқайлар навое” китоби асосида шоирнинг шеърият …

Батафсил

Амир Темур – буюк қаҳрамон ва адолатли ҳукмдор

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон воҳаси маданий бойликлари” туркумида навбатдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ ходимлари, юртимиз ва хориждаги илмий муассасалар тадқиқотчилари, шунингдек, Германия, Туркия ва АҚШдан олимлар иштирок этди. Семинарда АҚШнинг Индиана университети Ҳемилтон Лугар номидаги Глобал ва …

Батафсил

Маънавий юксалиш сари

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Самарқанд Давлат чет тиллар институтида “Жаҳолатга қарши – маърифат” туркумида маънавий-маърифий тадбир ўтказди. Учрашув ёшларнинг онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, турли ёт ғояларга қарши иммунитетини кучайтириш, жамиятда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка нисбатан муросасизлик ҳиссини ошириш мақсадида ташкил этилди. Марказ илмий ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари …

Батафсил