Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Б.Маҳмудов иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида маърифий тадбир ташкил этилди.

Учрашувда ёшларда мустаҳкам билим ва тафаккурни шакллантириш, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳини кучайтириш, шунингдек, глобаллашув шароитида турли ёт ғоялар ва зарарли ахборот хуружларидан ҳимояланишда илм-маърифатнинг ўрни хусусида сўз юритилди.

Мулоқот давомида маърузачи аждодларимизнинг бой илмий-маънавий мероси, хусусан, ҳадис илмининг султони Имом Бухорий каби буюк алломаларнинг инсоният тамаддунига қўшган улкан ҳиссасига алоҳида тўхталди. Бу бебаҳо мерос бугунги ёш авлод учун юксак маънавият ва соғлом эътиқод манбаи бўлиб хизмат қилиши лозимлиги қайд этилди. Шу нуқтаи назардан, талаба-ёшлар тинимсиз илм олишга, китоб мутолаасига ва ўз устида мунтазам ишлашга даъват этилди.

Қизғин суҳбат руҳида ўтган тадбир якунида талабалар қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олди.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





