Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 4)

ЯНГИЛИКЛАР

Жонли эфирда: Марказнинг ютуқ ва янги мақсадлари

2025 йил 17 март куни Миллий матбуот марказида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2024 йилги фаолияти якунлари ва жорий йилдаги режалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Миллий матбуот маркази ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда Марказ …

Батафсил

Ислом маърифати тараннуми

17 март куни Тошкент ислом институтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан янги нашр этилган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Марказ илмий ходимлари, институт раҳбарияти, устоз ва талабалар иштирок этди. Проректор Соатмурод Примов мамлакатимизда диний маърифат соҳасига давлат томонидан қаратилаётган алоҳида эътибор, аждодларимиз меросини ўрганиш ва асарларини тадқиқ этиш борасида …

Батафсил

Самарқанд синергетика мактаби асосчиси

Фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраев 75 ёшда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори маслаҳатчиси Бахтиёр Тўраев зиёли оилада камол топиб умрини маърифат, илм-фанга бағишлаб келаётган инсон. Отаси Омонхон Тўрахонов маърифатли кишилардан эди. Онаси Ойдин Нуриддинова чорвачилик ва боғдорчиликда донг таратган деҳқон оиласида тарбия топган. Б.Тўраев Паяриқ туманидаги 6-мактабни тамомлаб, …

Батафсил

Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди

Малайзия халқаро ислом университети томонидан “Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларда маданий интеграция: миллий бирдамлик ва ижтимоий ҳамжиҳатлик” мавзусида халқаро вебинар ўтказилди. Тадбирда Малайзия, Бруней, Малдив, Сомали, Озарбайжон ва Ўзбекистондан соҳа мутахассислари, эксперт ва илмий доира вакиллари иштирок этди. Маълумки, миллатлараро тотувлик инсониятнинг олий мақсади бўлиб, миллати, тили, ирқи ва эътиқодидан …

Батафсил

Илмий анжуман: тафаккур, жамият ва коинот ҳақидаги чуқур мунозаралар маркази

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси, Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, Жиззах давлат педагогика университети, Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти, Ўзбекистон файласуфлари ассоциацияси ҳамкорлигида “Инсон, тафаккур, социум ва коинот: тараққиёти, муаммолари …

Батафсил

“Аёлга эҳтиром – азалий қадрият”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан шу мавзуда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Марказ илмий ходимлари иштирокида ўтган тадбирда аёл шаънининг улуғланиши миллий ва диний қадриятларимизда ўз аксини топгани, хотин-қизларнинг жамиятда тутган муҳим ўрни, шунингдек, мамлакатимизда уларга қаратилаётган эътибор масалаларига алоҳида урғу берилди. Марказ директори …

Батафсил

АЖДОДЛАРГА МУНОСИБ АВЛОД БЎЛАЙЛИК

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида «Аждодларга муносиб авлод бўлайлик» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказди. Унда институт раҳбарияти, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди. Маърузачилар аждодларимизнинг илм-фан тараққиётига қўшган ҳиссаси ва жаҳон цивилизациясида тутган ўрни ҳақида батафсил …

Батафсил

Янги илмий ҳамкорлик сарҳадлари

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркиядаги Измир Катип Челебий университети ректори профессор, доктор Саффет Кўсе ташриф буюрди. Меҳмонни Марказ директори Шовосил Зиёдов қабул қилиб, фаолият йўналишлари, эришилаётган натижалар ва Туркиядаги илмий муассасалар билан ҳамкорлик алоқалари ҳақида сўзлаб берди. Профессор Саффет Кўсе самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, ўзи раҳбарлик қилаётган университет …

Батафсил

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Индонезия ОАВ эътиборида

Индонезиянинг Жакарта шаҳридаги Шариф Ҳидоятулло Давлат ислом университети ва Қуръон илмлари институти олимлари ҳамда туризм ва банк соҳалари вакиллари, санъаткорлардан иборат делегация яқинда юртимизга, хусусан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига келган эди. Халқаро марказ матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу ташриф тафсилотлари Индонезиянинг бир неча оммавий ахборот воситасида кенг ёритилди. Мамлакатнинг …

Батафсил

Аллома аждодлар мероси – ёшларга ибрат

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Ўзбекистон Республикаси Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ғаллаорол туман ихтисослаштирилган мактабининг устоз ва ўқувчилари ташриф буюрди. Меҳмонлар Марказ музейида бўлиб, Имом Бухорий сийрати, ўлмас асарлари, уларнинг илмий аҳамияти ва қиймати ҳақида маълумотга эга бўлди. Ўқувчиларга китоблар мазмуни ва уларнинг ислом таълимотидаги ўрни тўғрисида тушунчалар берилиб, …

Батафсил