Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 6)

ЯНГИЛИКЛАР

Имом Бухорий мероси – Форум қатнашчилари эътиборида

Хабар берилганидек, Самарқанд шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) Ёшлар форуми ўтказилмоқда. Унда ташкилотга аъзо 18 давлатнинг ёшлар сиёсатига масъул вазирлик ва идораларидан раҳбарлар ва ходимлар, ёшлар жамоат ташкилотлари вакиллари, олий таълим муассасалари ректорлари, турли мақомдаги делегациялар қатнашмоқда. Форумда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов «Гендер жиҳатларини ҳисобга олган …

Батафсил

Галдаги амалиётчи – британиялик тадқиқотчи

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия жорий йилги дастурининг навбатдаги ғолиби – Буюк Британиядаги Ноттингем Трент университети тадқиқотчиси Фалеҳ Маждий илмий амалиёт ўташ учун Марказга келди. Хорижлик меҳмонни Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев кутиб олиб, музей ва кутубхона фаолияти ҳамда илмий фаолият учун яратилган шарт-шароит билан таништирди. Амалиётчи Марказ директори Шовосил …

Батафсил

«Ёшлар фестивали-2024» доирасида «Ислом ҳамкорлик ташкилоти ёшлар форуми» бошланди

Кейинги йилларда Самарқандда жуда улкан халқаро анжуманлар ўтказиш анъана тусини олиб бораяпти. Шунга мувофиқ равишда шаҳарнинг инфратузилмаси тубдан ўзгаргани, дунёнинг турли бурчакларидан келадиган меҳмонлар ва сайёҳлар учун жаҳон андозаларига мос тарзда сервис хизматлари таркиб топиб боряпти. Бугун Самарқанд шаҳрида яна бир халқаро анжуман ўз ишини бошлади. Ўзбекистон Республикаси ва Саудия …

Батафсил

Ахборот сиёсати масъуллари шарафланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тадбир ўтказилди. Марказ илмий жамоаси, матбуот хизмати, Марказ муассислигидаги www.bukhari.uz сайти, “Имом Бухорий сабоқлари” маънавий-маърифий, илмий-адабий журнали таҳририяти ҳамда нашриёт ходимлари иштирокида ташкил этилган тадбирни муассаса раҳбари Шовосил Зиёдов очиб, жамоанинг ахборот сиёсати …

Батафсил

Китобат тарихи мозийдан сўзлайди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) ҳамкорлигида яқинда старт олган “МАРКАЗИЙ ОСИЁ – ИСЛОМ МАДАНИЯТИ ВА САНЪАТИ ЎЧОҒИ” номли илмий лойиҳа доирасида навбатдаги онлайн семинар ўтказилди. Ўзбекистон Фанлар академияси тарих институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти, …

Батафсил

ҚУРБОНЛИК — ИБОДАТ

Аллоҳ таоло барча инсонларни Ўзигагина ибодат қилишга буюради. Чунки ибодат — Унга қурбат (Яратганга яқинлик) ҳосил қилиш, Унинг розилигини топиш учун бир восита. Бандани Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи молиявий ибодатлардан бири қурбонлик бўлиб, у ҳар йили бир вақтда, яъни ҳижрий ҳисоб билан Зулҳижжа ойининг ўнинчи куни — Қурбон ҳайити кунлари қилинади. …

Батафсил

«МАРКАЗ ХОРИЖИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ СИФАТИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА»

Девин ДEВИЗ – Индиана университети профессори(АҚШ) – Ўзбекистонга илк бор 40 йилча аввал келганман. Шу боис бугун юртингизда илм-фанга қаратилаётган эътиборнинг кўлами бошқа хорижлик олимлардан кўра менга кўпроқ билинади. Ҳукуматингиз ғамхўрлиги натижасида вужудга келган академик доиралардаги фикрлар хилма-хиллиги ва тадқиқотчилар топаётган рағбат мени бошқалардан кўра кўпроқ қувонтиради. Марказингиз эса тадқиқотлар …

Батафсил

«МАРКАЗНИНГ ЮҚОРИ МАВҚEИ УНИНГ ХАЙРЛИ АМАЛЛАРИ БИЛАН МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА»

Чарлз МEЛВИЛЛ – Кембриж университети профессори(Англия) – Мовароуннаҳрлик алломалар илмий мероси – ҳар қанча ўрганса арзийдиган хазина. Хусусан, тарих, адабиёт, ислом имлари бўйича ҳали тадқиқ қилинмаган асарлар кўп. Бу ерда яратилган қўлёзма манбалар нафақат минтақанинг ўзи, балки бутун мусулмон дунёси маърифатини оширишга хизмат қилган, десак, янглишмаган бўламиз. Имом Бухорий асарлари …

Батафсил

«МАРКАЗ – ИЛМИЙ МАНБАЛАР ХАЗИНАСИ»

Мариан КАЦ – Нью-Йорк университети профессори – Тадқиқотларимнинг асосий йўналиши ислом ҳуқуқи ва унинг эски шаклларидан замонавийларига ўтиш босқичларини ўрганишдан иборат. Айни кунларгача айрим жиҳатлари сақланиб қолган бу ҳуқуқ тармоғининг ўз даврида асосий ўринда амал қилиш омилларини тадқиқ қилиш менга завқ бағишлайди. Юртингиз олимлари билан бу борада илмий мунозаралар юритиш, …

Батафсил

МEҲР-МУРУВВАТ ВА ШУКРОНАЛИК АЙЁМИ

Ийд ал-Адҳо – Қурбон ҳайити зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунлиги якунига тўғри келади. Ислом меҳр-мурувват, саховат, инсонпарварлик, бағрикенглик, маърифат ва тинчликпарварлик дини сифатида силаи раҳм, каттага ҳурмат, кичикка иззат, етимларга ғамхўрлик ва муҳтожларга ёрдамни ҳам улуғ ибодатлар қаторига қўшган. Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунида бу фазилатлар янада ёрқин намоён бўлади. …

Батафсил