Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 3)

ЯНГИЛИКЛАР

УЛУҒ АЛЛОМАЛАРИМИЗНИНГ ДУНЁ ТАМАДДУНИДАГИ ЎРНИ: ТАҲЛИЛ, ТАКЛИФ ВА ХУЛОСА

Мамлакатимизда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти (WOSCU) томонидан қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Буюк аждодлар мероси – учинчи Ренессанс асоси” мавзуида VIII халқаро конгресс ўтказилмоқда. Унда ИРСИКА, АЙСЕСКО, ТУРКСОЙ сингари халқаро ташкилотлар, “Ал-Фурқон” фонди, Халқаро Туркий академия раҳбар ва ходимлари, дунёнинг 35 …

Батафсил

Сайёҳлик салоҳиятининг сарафрози

Айни кунларда мамлакатимиз ҳудудларида ўтказилаётган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг!” дастури асосида 21 август куни Самарқандда ички туризм ярмаркаси ташкил этилди. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 12 январдаги “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида ўтказилган тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳам …

Батафсил

Ёт ғоялардан холи инсон хотиржам бўлади

Айни кунларда Марказда амалиёт ўтаётган Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури совриндорлари Ҳикмет ва Айше Гултегин илмий изланишлари тақдимотини ўтказди. “Буюк сўфий ва муҳаддис, таниқли фақиҳ, мутакаллим ва файласуф Муҳаммад ибн Исҳоқ Гулободий ҳаёти ва илмий мероси” мавзусида ташкил этилган тақдимот Абу Бакр Калободийнинг ҳаёт йўли, асарлари ва ҳадис илми …

Батафсил

Марказ фаолияти – Малайзия ОАВ нигоҳида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Малайзиянинг “RTM” (Radio Televisyen Malaysia) давлат телерадиокомпанияси ижодий гуруҳи “Syahadah” дастури учун Ўзбекистон маданий мероси ва мамлакатимизда зиёрат туризми ҳақида яратаётган ҳужжатли фильмнинг Марказга оид қисмини тасвирга олди. Жануби-Шарқий Осиёдаги энг йирик оммавий ахборот воситаларидан саналадиган Малайзия давлат телерадиокомпаниясининг ушбу дастури “RTM” телеканалида 2006 йилдан …

Батафсил

Тарихни бор ҳақиқати ва бутун бўй-басти билан гавдалантириш муҳим аҳамиятга эга

Аввал хабар берилганидек, айни пайтда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоаси томонидан Имом Бухорий инновацион музейи концепциясини такомиллаштириш бўйича қатор амалий тадбирлар амалга оширилмоқда. Мазкур йўналишдаги ишлар жорий йилнинг июль ойида Тошкент шаҳрида Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази томонидан ташкил этилган “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” номли форумдан кейин …

Батафсил

Марказ фаолиятининг хориждаги тақдимоти

Аввал хабар қилинганидек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Равшан Элмуродов айни кунларда Туркиянинг Анқара шаҳридаги Ислом тафаккури институтида “Мовароуннаҳр учинчи ёзги семинарлари” доирасида ташкил этилган илмий дастурда иштирок этмоқда. Р.Элмуродов ўқув семинарлари доирасида Марказ фаолияти тақдимотини ўтказди. Унда машғулотларда малака ошираётган Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Татаристон (Россия Федерацияси)дан борган …

Батафсил

Ҳамкорликни кенгайтириш – давр талаби

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркиянинг Денизли шаҳридаги Памуккале университети ректори, профессор, доктор Аҳмад Қутлихон раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директори Шовосил Зиёдов ҳамда Ҳадис илми мактаби ректори Барот Омонов кутиб олди. Ташриф асносида делегация аъзолари Марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари, Имом Бухорий номидаги стипендиянинг туркиялик совриндорлари ҳамда Ҳадис …

Батафсил

Марказ халқаро дастур ғолиблари жуфтлигини қарши олди

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастурининг навбатдаги ғолиблари – Туркиядаги Ушак университетининг исломий илмлар факультети устозлари, доктор Ҳикмет Гултегин ва доктор Айше Гултегин Марказда илмий амалиёт бошлади. Стипендиатларни Марказ директори Шовосил Зиёдов қабул қилиб, дастурнинг аҳамиятли жиҳатлари, совриндорлар учун яратилган имкониятлар ва Марказда амалиёт ўтаган хорижий тадқиқотчилар эришган натижалар ҳақида …

Батафсил

САУДИЯ АРАБИСТОНИ ПОДШОҲЛИГИ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИГА КАЪБАПЎШ БЎЛАГИНИ ҲАДЯ ЭТАДИ

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Жидда шаҳрида Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов билан Ҳаж ва умра вазирининг Жидда шаҳридаги вакили Ҳасан ибн Яҳё ўртасида музокарада бугунги кунда илмий-маънавий ислоҳотлар натижасида Ўзбекистонда янги илмий-тадқиқот муассасалари ташкил этилгани, шу орқали улуғ …

Батафсил

ҚУРЪОН ОЯТЛАРИ БИЛАН ЗИЙНАТЛАНГАН ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИГА ОИД ЧОЙНАК АРАБ ДУНЁСИНИНГ МАШҲУР МУЗЕЙИДА САҚЛАНЯПТИ

Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифи давом этяпти. Навбатдаги манзил маданий мерос объектлари сони кўплиги билан алоҳида ажралиб турувчи Жидда шаҳри бўлди. Делегация аъзолари Абдурауф Ҳасан Халил музейида бўлди. Айтиш жоизки, ҳақиқий санъатнинг илдизи маҳорат ва донишмандликка бориб тақалади. Шу боис хоҳ у ўтмишда, хоҳ замонавий ҳаётда бўлсин, …

Батафсил