Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Соғлом ақида мезонлари тушунтирилди

Соғлом ақида мезонлари тушунтирилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ҳадис илми мактабида талабалар иштирокида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Марказ илмий ходими Алоуддин Неъматов “Салафийларнинг бидъат ва хурофотлари” мавзусида маъруза қилди.

Машғулот давомида турли фирқа ва оқимларнинг эътиқодий қарашлари, хусусан, карромийлар, салафийлар ва бошқа жамоаларнинг ақидавий ёндашувлари атрофлича таҳлил қилинди. Учрашувда мазкур оқимларнинг пайдо бўлиш сабаблари, асосий даъволари, аҳли сунна вал жамоа таълимотига зид жиҳатлари ҳамда бугунги кундаги кўринишлари ҳақида талабаларга тизимли тушунчалар берилди.

Маърузачи исломда эътиқод масаласи ниҳоятда муҳим ўрин тутишини таъкидлаб, ақидани соғлом манбалар, улуғ уламолар мероси ва аҳли сунна вал жамоа мезонлари асосида ўрганиш зарурлигини алоҳида қайд этди.

Савол-жавобларда талабалар қизиқтирган масалалари юзасидан тегишли хулосалар олди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

“Дунёвийлик – даҳрийлик эмас”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ҳадис илми мактабида талабалар иштирокида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ташкил …