Юртимизда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, маҳаллаларда аҳоли билан очиқ мулоқотларни кучайтириш борасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоятида кенг кўламли “Маърифат ҳафталиги” ижтимоий-маърифий лойиҳаси бошланди. Мазкур ҳафталик Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ва қатор қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган.

Лойиҳанинг илк куни “Маҳаллада маърифат” шиори остида Конимех туманининг олис “Зафаробод” маҳалласида эзгу ташаббуслар билан бошланди. Унда республика тарғибот гуруҳи аъзолари, жумладан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Бахтиёр Турсунов, Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шоҳида Исмоилова ва хонанда Севара Тўланова иштирок этди.

Тадбир давомида вакилимиз сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, жамиятда шукроналик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва маърифатнинг ўрни хусусида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, лойиҳа доирасидаги “Яхшилик карвони” акцияси орқали маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексалар хонадонларига борилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Уларга маънавий-руҳий кўмак кўрсатилиб, байрамона кайфият улашилди.


Вилоят бўйлаб давом этаётган “Маърифат ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар бошқа туманларда ҳам кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Матбуот хизмати
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz




