Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Навбатдаги машғулот комил инсон тарбиясига бағишланди

Навбатдаги машғулот комил инсон тарбиясига бағишланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари учун ташкил этилган махсус ўқув курси доирасида навбатдаги амалий машғулот бўлиб ўтди. Унда Марказ илмий ходими Усмонхон Муҳаммадиев “Имом Бухорий илмий меросида комил инсон ғояси” мавзусида маъруза қилди.

Тадқиқотчи алломанинг ҳадис тўпламларида илгари сурилган инсон камолоти, юксак ахлоқ-одоб, ватанпарварлик ва бағрикенглик каби умуминсоний қадриятларнинг фалсафий ва амалий аҳамиятини илмий асослар билан тушунтириб берди. Қайд этилганидек, Имом Бухорий меросидаги маънавий мезонлар жамиятда юксак ахлоқий муҳитни қарор топтириш ва шахс камолотини таъминлашнинг бош пойдевори ҳисобланади. Ушбу умуминсоний ғояларни чуқур англаш тингловчиларнинг дунёқараши ва маънавий салоҳиятини юксалтириш орқали уларда ўз касбий фаолиятига, жамият ва инсон ҳуқуқларига нисбатан юксак масъулият ҳиссини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Тингловчилар машғулот давомида буюк муҳаддис ғояларининг бугунги кунда ёшлар тарбиясидаги ўрни ва жамият маънавий ҳаётига таъсири хусусида кенг тушунчаларга эга бўлиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Маҳалла тизими ходимлари Имом Бухорий мероси билан танишди

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курси доирасида …