Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури доирасида навбатдаги хорижлик тадқиқотчи — Миср араб қўлёзмалари институти магистранти Ноҳа Одил илмий амалиёт ўташ учун Марказга келди.

Мисрлик тадқиқотчи Марказ директори Шовосил Зиёдов қабулида бўлиб, Ўзбекистондаги исломий санъат, тарихий усталар уюшмалари (ҳунармандчилик гильдиялари) ва бой қўлёзма анъаналарини тадқиқ этишга қаратилган илмий режалари ва изланишларининг асосий мақсадлари билан ўртоқлашди.

Мулоқот давомида Марказ раҳбарияти томонидан тадқиқотчига муассасада яратилган шарт-шароитлар, бой кутубхона ва қўлёзмалар фонди имкониятлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Белгиланган амалиёт дастурига мувофиқ, Ноҳа Одил Марказ фондидаги нодир манбалар билан ишлаш, юртимиздаги турдош илмий-тадқиқот муассасалари ва музейлар фаолияти билан танишиш баробарида, маҳаллий қўлёзмашунос олимлар ва соҳа мутахассислари билан илмий мулоқотлар ўтказишни режалаштирган.
Матбуот хизмати
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





