Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Юксак фидойилик ва илмий меҳнатнинг муносиб эътирофи

Юксак фидойилик ва илмий меҳнатнинг муносиб эътирофи

Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юртимиз тараққиёти, халқимиз маънавий-маърифий ҳаёти ва Янги Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган турли соҳа вакиллари ҳамда муассаса раҳбарларини тақдирлаш тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Мамлакатимизда бой илмий-маънавий меросни тадқиқ этиш, ислом цивилизацияси ривожига муносиб ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг ижод маҳсулларини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилишдаги фидокорона хизматлари учун Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.

Юксак мукофотни Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Бобур Каримов тантанали равишда топширди.

Марказ жамоаси муассасамиз раҳбарини ушбу юксак эътироф билан самимий муборакбод этиб, келгуси масъулиятли ва хайрли фаолиятида улкан зафарлар тилайди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ноёб манбалар таҳлили ва илмий мерос интеграцияси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Булғор ислом академияси (Россия) билан ҳамкорликда “Муҳаммад Порсонинг (1348–1420) “Фусулус …