Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Халқаро ҳамкорликда янги қадам

Халқаро ҳамкорликда янги қадам

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Индонезиянинг Сунан Калижага давлат ислом университети ўртасида меморандум имзоланди. Шу муносабат билан Индонезия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сити Руҳаини Жуҳаятин хоним иштирокида элчихона биносида тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тадбирда элчи хоним икки томонлама маданий-маърифий алоқаларни ривожлантириш ва академик ҳамкорликни кенгайтиришнинг муҳимлигини таъкидлаб, ушбу шериклик икки муассасанинг стратегик мақсадларига хизмат қилишини ва қўшма таълим дастурларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришини қайд этди.

Ҳужжатни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, профессор Шовосил Зиёдов ҳамда Сунан Калижага давлат ислом университети ректори, профессор Нурҳайди Ҳасан имзолади.

Беш йил муддатга тузилган ушбу ҳужжат доирасида томонлар илмий семинар ва конференциялар ташкил этиш, ўзаро тажриба алмашувини йўлга қўйиш, ходимлар малакасини ошириш, қўшма тадқиқот лойиҳалари ва дастурларини амалга ошириш йўналишларида ҳамкорлик қилади.

Маросим якунида дўстлик рамзи сифатидан эсдалик совғалари алмашилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Делегация аъзолари вазир билан учрашди

Жазоирда сафарда бўлган Ўзбекистон делегациясини Жазоир Халқ Демократик Республикаси Дин ишлари бўйича вазири, Жазоир жоме …