Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Қатъий ва ўта мукаммал илмий мезонлар тушунтирилди

Қатъий ва ўта мукаммал илмий мезонлар тушунтирилди

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан Имом Бухорий мажмуасида хизмат вазифасини бажариш учун бириктирилган ходимлар учун ташкил этилган махсус ўқув курси тизимли давом этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ўтказилган навбатдаги машғулотда илмий ходим Нодир Қобилов “Саҳиҳул Бухорий” асарининг ҳадис илмидаги ўрни ва нуфузи” мавзусида маъруза қилди.

Машғулот давомида тингловчиларга буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг ҳадис илмини тизимлаштириш ва ривожлантиришдаги беқиёс хизматлари, ушбу шоҳ асарнинг ислом тамаддуни ҳамда жаҳон илм-фани ривожига қўшган улкан ҳиссаси илмий асослар билан тушунтириб берилди. Таъкидланганидек, алломанинг тўплами ислом оламида Қуръони каримдан кейинги энг ишончли манба сифатида эътироф этилиши бежиз эмас, чунки ундаги ҳар бир ҳадис қатъий ва ўта мукаммал илмий мезонлар асосида сараланган.

Маърузада ходимларнинг хизмат ҳудуди ҳисобланган Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижлик зиёратчиларга аллома меросининг нуфузини тўғри ва содда тилда етказа олиш кўникмасини шакллантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Тингловчилар асарнинг мазмун-моҳияти, унинг инсон камолоти ва ахлоқ-одобга оид ғоялари хусусида атрофлича маълумотга эга бўлди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Туркиялик докторант Хожа Муҳаммад Порсо меросини ўрганади

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига халқаро стипендия дастури доирасида галдаги хорижлик тадқиқотчи – Туркиянинг нуфузли …