Home / 2024 (page 22)

Yearly Archives: 2024

چهار كتاب (Чаҳор китоб)

№ inv. MR 188 Муаллифи. бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам. Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. Ушбу …

Батафсил

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ” РОВИЙСИ АБУ ИСҲОҚ ИБРОҲИМ ИБН МАЪҚИЛ НАСАФИЙ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ

Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” асари Қуръони каримдан кейинги манба ҳисобланади. Кўпчилик бу тўплам ва унга оид маълумотлардан хабардор бўлишга интилади. “Саҳиҳул Бухорий” ровийлари, уларнинг ҳаёти ва илмий фаолияти хорижлик олимлар томонидан мукаммал ўрганилган ва бу ҳақда китоб, рисола ва баҳслар ёзилган. Афсуски, юртимизда бу мавзу ҳануз тўлиқ ўрганилмаган. Ушбу ровийлар …

Батафсил

ҚЎШНИГА ОЗОР БЕРИШ САВОБЛАРНИ ЎЧИРАДИ

Бир ҳадис шарҳи Ҳақиқий мусулмон қўшнисига эътиборли бўлиб, унинг ҳақ-ҳуқуқларини адо этади. Динимиз қўшнига яхшиликни савоб ва фазилатли амаллардан, ёмонлик қилишни эса гуноҳ қилиб белгилаб қўйган. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قِيلَ لِلنَّبِيِّ : يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ فُلَانَةً تَقُومُ اللَّيْلَ، وَتَصُومُ النَّهَارَ ، وَتَفْعَلُ، وَتَصَدَّقُ، وَتُؤْذِي جِيرَانَهَا بِلِسَانِهَا. فَقَالَ رَسُولُ …

Батафсил

СОМОНИЙЛАР ДАВЛАТИ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ

Исломнинг Марказий Осиёга ёйилиши минтақа тарихида туб бурилиш ясади. Шариат аҳкомларига асосланган араб халифалиги бошқарув тизимининг минтақага кириб келиши ўзбек давлатчилигининг кейинги даврлардаги ривожланишига  катта таъсир кўрсатди. VIII-XII асрлар давомида ислом аҳкомларини ўзига сингдириб борган Марказий Осиёдаги бошқарув тизими миллий давлатчилик тарихининг муҳим сегментларидан бирига айланди. Ислом Марказий Осиёдаги бошқарув …

Батафсил

ҚУРЪОН ОЯТЛАРИ БИЛАН ЗИЙНАТЛАНГАН ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИГА ОИД ЧОЙНАК АРАБ ДУНЁСИНИНГ МАШҲУР МУЗЕЙИДА САҚЛАНЯПТИ

Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифи давом этяпти. Навбатдаги манзил маданий мерос объектлари сони кўплиги билан алоҳида ажралиб турувчи Жидда шаҳри бўлди. Делегация аъзолари Абдурауф Ҳасан Халил музейида бўлди. Айтиш жоизки, ҳақиқий санъатнинг илдизи маҳорат ва донишмандликка бориб тақалади. Шу боис хоҳ у ўтмишда, хоҳ замонавий ҳаётда бўлсин, …

Батафсил

Имом Бухорий ва Ибн Синога тегишли нодир асарларнинг қадимий нусхалари Ар-Риёддан топилди

Имом Бухорий ва Ибн Синога тегишли нодир асарларнинг қадимий нусхалари Ар-Риёдда жойлашган Подшоҳ Фатҳ номидаги миллий кутубхонада экани аниқланди. Саудия Миллий кутубхонаси бугун фондининг бойлиги, адабиётларнинг ноёб ва қадимий экани билан алоҳида ўринга эга. Унинг китоблар ва қадимий ҳужжатлар, артефактлар сақланадиган бўлимида 6 мингдан зиёд манба бор. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси …

Батафсил

جامع الرموز (Жомиъ ар-румуз)

№ inv. MR 120 Муаллифи. Шамсиддин Муҳаммад ал-Қўҳистоний ас-Самарқандий ал-Хуросоний. (ваф. 962/1554 й.). Фиқҳ. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.)нинг ан-Ниқоя (Мухтасар ал-виқойа фи масаъил ал-ҳидайа)асарига ёзилган шарҳидир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳкоми ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Муаллиф асли хуросонлик, кейинчалик …

Батафсил

ҚЎҚОН ШАҲРИДА МИЛЛИЙ ДАВРИЙ МАТБУОТНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ

Россия империяси Ўрта Осиё хонликларини босиб олгач, бу ерда ўзининг бошқарув усулини жорий этди. Туркистондаги рус ҳукумати қарор ва буйруқларини халқга етказиш мақсадида ўлкада газета чоп эта бошлади. Мана шундай дастлабки газета 1870 йилда чоп этилган «Туркистанские ведомости» эди [10:8]. Газета дастлаб ҳукуматнинг қарор ва буйруқларини эълон қилиш билан шуғулланган …

Батафсил

Марказда Чеченистон уламолари меҳмон бўлди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Россия Федерациясининг Чеченистон Республикаси Муфтийси ўринбосари Арби Жафаров раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар Марказ музейи, ундаги экспонатлар ва ноёб қўлёзма нусхалар билан танишди. Ташриф давомида делегация аъзоларига Марказ фаолияти, яратилган шароитлар ва эришилаётган натижалар ҳақида маълумот берилди. Арби Жафаров bukhari.uz сайти учун интервью бериб, Марказга, …

Батафсил

ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ ИККИНЧИ РEНEССАНС ТАРАҚҚИЁТИДАГИ ЎРНИ

Амир Темур ва темурийлар даврида Мовароуннаҳр ва Хуросонда, хусусан, пойтахт Самарқандда фан ва маданиятнинг янгидан туғилиши, таълим тизимининг ривожланиши Амир Темур ва унинг набиралари Муҳаммад Султон ва Мирзо Улуғбек номи билан боғлиқ. Улар илм-фан соҳасини ҳамиша қўллаб-қувватлаган. Шарқ ўлкаларида таълим тизими ва унинг босқичлари бизгача етиб келган манбалар асосида қатор …

Батафсил