Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Қўлёзмалар билан ишлаш ва музей бўлимининг 3 нафар илмий ходими Туркия қўлёзма асарлар бош бошқармаси китоб шифохонаси ва архив ишлари бошқармаси (Türkiye Yazma Eserler Kurumu Başkanlığı Kitap Şifahanesi ve Arşiv Dairesi Başkanlığı) ҳамда Сулаймония ёзма асарлар кутубхонасида малака ошириш дастурининг навбатдаги босқичида иштирок этишни бошлади.
Марказда қўлёзмаларни сақлаш ва тадқиқ этишга масъул илмий ходим ва реставраторларнинг соҳага оид билим ва малакасини оширишга мўлжалланган ушбу дастурни амалга ошириш 2022 йилнинг январь ойида бошланган бўлиб, у давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 10 февралдаги “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий қилинган.
2023 йил август ойидаги илмий амалиёт давомида амалий машғулотларга кўпроқ эътибор қаратилган эди. Бу галги ўқувларда эса асосий эътибор олинган билимларни янада мустаҳкамлаш ва қўлёзма манбалар таъмири билан боғлиқ жараённинг навбатдаги босқичларини ўзлаштиришга қаратилди.
Амалиётчиларнинг Истанбулдаги Сулаймония кутубхонаси раҳбари доктор Ҳусайн Кутан ва Китоб шифохонаси ва архив ишлари бошқармаси раҳбари Нил Байдар билан ўтган учрашувларида ҳам шу ҳақда сўз борди.
Мулоқотлар давомида реставрация ишлари билан бирга китобларни сақлаш ва муҳофаза қилиш, каталоглаштириш ва кутубхона ишини юритиш бўйича ҳам малака ошириш белгиланди.
Ходимларнинг илмий амалиёти бир ой давом этади.