Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
САЛАВОТ айтишнинг 40 та ФОЙДАСИни УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар:
КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ:
«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! Сизлар ҳам унга салавот ва салом айтингиз!» (Аҳзоб сураси 33/56 оят).
ЖАНОБИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ МЕҲР-МУРУВВАТ ТАРИҚАСИДА МАРҲАМАТ ҚИЛАДИЛАР:
- Салавот айтишда Аллоҳ таолонинг амрига итоат, бўйсуниш бор.
- Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Аллоҳ таолонинг салавот айтиши билан ўзаро мувофиқлик бор. Икки салавотнинг фарқи бўлса ҳам.
- Малоикалар билан мувофиқликда салавот айтиш бор.
- Бир марта салавоти эвазига салавот айтувчига Аллоҳ таолодан ўнта салавот ҳосил бўлади.
- Банда салавот сабаб ўн даражага кўтарилади.
- Салавот айтувчига ўнта савоб-ҳасанот ёзилади.
- Салавот айтувчидан ўнта гуноҳи ўчирилади.
- Салавот – дуонинг ижобат бўлиши сабабларидан биридир.
- Салавот айтувчи Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўлади.
- Салавот айтиш – гуноҳлар мағфират қилиниши сабабларидан биридир.
- Аҳамиятли ишларида салавот айтувчи бандага Аллоҳ таоло кифоя қилади.
- Салавот айтувчи Қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлади.
- Машаққат вақтида айтилган салавот садақанинг ўрнига ўтади.
- Ҳожатлари салавот сабабидан раво бўлади.
- Аллоҳ ва фаришталари салавот айтувчи бандага салавот йўллайдилар.
- Салавот айтувчи салавот сабабли покланади.
- Ўлимидан аввал у бандага жаннат хушхабари етади.
- Қиёмат кунидаги қўрқинч, хавотирлардан нажот топади, қутулади.
- Бандага унутиб қўйган нарсасини ёдига туширади.
- Айтган салавотига Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам алик олиб, жавоб қайтарадилар.
- Салавот айтишда банда ҳожатларини сўраши бор.
- Салавот айтувчи фақирлик-қашшоқликдан сақланади.
- Салавот айтувчи банда бахилликдан қутулади.
- Салавот айтувчи хор-зор бўлиб, хўр бўлиб қолишдан, дуоибад касофатидан омонда бўлади.
- Салавот – айтувчини жаннат йўлига йўлланиши сабабидир.
- Салавот айтишда Аллоҳ таолодан Унинг Ҳабибига мақтов сўраш бор.
- Гапирадиган гаплари ва бошқа сўзлари комил бўлади.
- Сирот кўпригида ёрқин, кўпгина нурга мушарраф бўлади.
- Салавот айтувчи жафодан, бегоналикдан узоқ бўлади .
- Салавот айтувчи осмонлар-у ер аҳли ўртасида Аллоҳ таолонинг мақтовига сазовор бўлади.
- Салавот айтиш билан банда баракот соҳиби бўлади.
- Салавот айтишда Аллоҳ таолонинг раҳматига ноил бўлади.
- Салавот айтувчида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга давомий муҳаббат бўлади.
- Салавот айтувчи Пайғамбаримиз алайҳиссаломга суюкли бўлади.
- Салавот – ҳидоятга йўллаб, қалбнинг ҳаёти сабабидир.
- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтувчининг исми кўрсатилади.
- Сирот кўпригида собитқадам бўлади.
- Салавот айтувчи Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг баъзи ҳақларини адо қилган бўлади.
- Салавотда Аллоҳ таолони зикр қилиш ва Унга шукр қилиш жамлангандир.
- Салавот – дуодир!
(Каломуллоҳ – Қуръони Каримнинг ояти карималари ва Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадиси шарифларидан)