Шу кунларда мамлакатимизнинг бир гуруҳ исломшунос олимлари Малайзия давлатида илмий-маърифий ташриф билан бўлиб турибди. Ўзбекистон делегациясининг Малайзияга ташрифи доирасида Малайзия исломни англаш институтида учрашув ташкил этилди. Унда Имом Мотуридий, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакиллари, Малайзия Исломни англаш институти директори Муҳаммад Аъзам бин Муҳаммад Одил ва Институт масъуллари иштирок этди. …
БатафсилҚўлёзмалар илмий тадқиқида халқаро ҳамкорлик ривожланмоқда
8 январь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Фотих Султон Меҳмет вақфи университети ҳузуридаги Қўлёзмаларни ўрганиш ва тадқиқ этиш маркази (Туркия) ўртасида видеоконференция шаклида ўзаро ҳамкорликка оид Англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда икки муассаса раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этиб, илмий-амалий алоқалар истиқболини муҳокама қилди. Имом Бухорий …
БатафсилСамарқанд – ислом илмлари чашмаси
24 декабрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда “Марказий Осиё – Ислом маданияти ва санъати ўчоғи” илмий лойиҳаси доирасида навбатдаги онлайн семинар ўтказилди. Унда Марказ илмий ходимлари ва IRCICA вакиллари билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти, Ўзбекистон …
БатафсилИсломгача бўлган даврда Сўғд ва илк ислом даврида Мовароуннаҳр: давлат бошқаруви ва камончилик анъаналари
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон воҳаси маданий бойликлари” туркумида галдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ ходимлари, юртимиз ва хориждаги илмий муассасалар тадқиқотчилари, шунингдек, Европанинг бир қатор давлатларидан олимлар иштирок этди. Семинарда АҚШнинг Хемпштеддаги Хофстра университети тасвирий санъат, дизайн ва …
БатафсилУММОН СУЛТОНЛИГИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИДА БЎЛДИ
Жорий йилнинг 13 декабрь куни Уммон султонлигининг Ўзбекистондаги элчиси Вафо Жабр Носир ал-Бусаидий Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Меҳмонга Марказ раҳбари Ш.Зиёдов ҳамда Ҳадис илми мактаби ректори Барот Амонов ҳамроҳ бўлди. Вафо Жабр Носир ал-Бусаидий дастлаб Марказ музейи ва кутубхонаси фаолияти, жамоа эришган илмий муваффақиятлар билан яқиндан танишди. …
БатафсилЎзбекистон делегацияси Кембрижда
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ф.Абдухолиқов бошчилигидаги Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Халқаро ислом академияси раҳбарларидан иборат делегация Буюк Британиянинг Кембриж шаҳридаги қатор илмий-маданий муассасаларда учрашув ва мулоқотлар ўтказди. Кембриждаги Пембрук коллежида Шарқ бадиий адабиётининг ноёб дурдонаси ҳисобланган Фирдавсийнинг “Шоҳнома” асарига бағишлаб ўтказилган халқаро конференцияда …
БатафсилОксфорд Ислом тадқиқотлари марказига Катта Лангар Қуръони факсимилеси совға қилинди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация Буюк Британияга ташрифи давомида Оксфорд Ислом тадқиқотлари марказига ташриф буюрди. Марказ вакиллари ва олимлари билан учрашувда мамлакатимиз элчиси Равшан Усмонов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Уйғун Ғафуров, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори …
БатафсилОКСФОРДДАГИ ЎЗБЕКИСТОНГА ОИД ХАЗИНАЛАР
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация аъзолари Буюк Британияда бўлиб ўтаётган ҳақ маънода дунё илмий марказларидан саналган Оксфорд Ислом тадқиқотлари марказига ташриф буюришди. Оксфорд Исломшунослик маркази вакиллари ва олимлари билан учрашувда Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Равшан Усмонов, Ўзбекистон …
БатафсилЎзбекистоннинг қадимий ва бой мероси дунё нигоҳида
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Буюк Британия сафари доирасида турдош ташкилотларга ташриф буюриб, муҳим учрашувлар ўтказмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 29 ноябрь санасида делегация аъзолари иштирокида Лондон шаҳрида жойлашган Ислом маданияти …
БатафсилЛондонда “Хамса” асарининг ноёб қўлёзмаси топилди
Буюк Британияда бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси Лондон шаҳридаги “Christie‘s” ва “Sotheby‘s” ауцион савдо уйларида бўлди. Ташриф давомида “Christie‘s” ауцион савдо уйининг Ислом ва Ҳиндистон санъати бўлими бошлиғи Сара Пламбли мазкур ташкилот тарихи ва фаолияти билан қисқача таништирди. Ташкилотда мавжуд бир қатор нодир экспонатлар, тасвирий санъат асарлари ҳақида маълумот берди. Жумладан, …
Батафсил