Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР (page 17)

ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

МАРКАЗ НАВБАТДАГИ СТИПЕНДИАТНИ ҚАРШИ ОЛДИ

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастурининг яна бир ғолиби, Малайзиядаги Утара университети ҳузуридаги Педагогика олий мактаби катта ўқитувчиси др. Алиф Нави илмий амалиёт ўташ учун Марказга келди. Тадқиқотчининг изланишлари кўп дастурли усуллардан, сунъий интеллект ва йирик маълумотлар базасидан фойдаланиб рақамлаштириш шароитида исломий таълим, инсон хулқ-атвори ва ахлоқ қоидаларини ўрганишга қаратилган. …

Батафсил

ХАЛҚАРО ДАСТУРНИНГ ЯНА БИР ҒОЛИБИ МАРКАЗГА КЕЛДИ

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендиянинг навбатдаги совриндори – Покистондаги Панжоб университетининг Шайх Зайд ислом маркази доценти др. Мубашшир Ҳусайн Марказда илмий амалиёт бошлади. Лаҳорлик тадқиқотчи Панжоб университетида исломшунослик ва ислом ҳуқуқи йўналишларида бакалавр, магистр ва фалсафа доктори даражаларига эга бўлган. Қатор илмий мукофотлар соҳиби бўлган олимнинг 100 дан ортиқ мақола …

Батафсил

СТИПЕНДИАТ АМАЛИЁТ НАТИЖАЛАРИДАН МАМНУН

 Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия совриндори, Марокашдаги Абдулмалик Саъдий университети профессори, др. Абдураҳим Аламий Марказдаги илмий амалиёт дастури якун топгани муносабати билан директор Шовосил Зиёдов ҳузурида бўлди. Мулоқот давомида стипендиат амалиёт давомида эришган натижалари ҳақида маълумот бериб, илмий ишига доир кўплаб манбалар устида олиб борган тадқиқотлари самарасидан мамнуният билдирди.  Марказ …

Батафсил

ЭПИГРАФИК ЁДГОРЛИКЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРГА МУҲТОЖ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамкорлигида “Зарафшон воҳаси маданий бойликлари” туркумида навбатдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ илмий ходимлари, Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия совриндорлари, юртимиз ва хориждаги олий таълим ва илмий муассасалар тадқиқотчилари, шунингдек, Германия, Туркия, Австриядан олимлар иштирок этди. …

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДАГИ ЭПИГРАФИК ЁДГОРЛИКЛАР: ТАРИХИЙ ТАДҚИҚОТ ВА МУЗЕЙЛАШТИРИШ МУАММОЛАРИ

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅ Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамкорлигида ўтказилаётган “ЗАРАФШОН ВОҲАСИ МАДАНИЙ БОЙЛИКЛАРИ” мавзуси доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган навбатдаги онлайн семинарга таклиф этамиз. Бу галги семинарда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультети Археология кафедраси доценти Др. …

Батафсил

МАРКАЗНИНГ НАВБАТДАГИ СТИПЕНДИАТИ – КЎҲНА МАРОКАШДАН

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия жорий йилги дастурининг навбатдаги ғолиби – Марокашдаги Абдулмалик Саъдий университети профессори др. Абдураҳим Аламий илмий амалиёт ўташ учун Марказга келди. Хорижлик тадқиқотчи Марказ директори Шовосил Зиёдов қабулида бўлди. Муассаса раҳбари амалиётчини қутлаб, дастур ғолиблиги билан муборакбод эди. Абдураҳим Аламий самимий қабул учун миннатдорлик изҳор этди …

Батафсил

ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қирғизистон-Туркия Манас университети ректори Алпаслан Жейлан раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директори Шовосил Зиёдов қарши олиб, музей ва кутубхона фаолияти билан таништирди. Ташриф доирасида Марказ билан университет ўртасида ҳамкорликка оид Англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бишкекда жойлашган Қирғизистон-Туркия Манас университети Марказий Осиёдаги энг …

Батафсил

БИТИКЛАРНИ ЎРГАНИШГА ЭҲТИЁЖ МАВЖУД

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (OIC) Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA) Бош директорининг ўринбосари Ченгиз Томер ва Бош директор маслаҳатчиси Аширбек Мўминов ташриф буюрди.     Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев меҳмонларни музей ва кутубхона фаолияти билан таништирди. Ислом оламининг мазкур нуфузли ташкилоти …

Батафсил

ҲАМКОРЛИК – САМАРАДОРЛИК САРИ ҚАДАМ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев ва Самарқандда меҳмон бўлиб турган Кувайт ислом санъати маркази доктори, моҳир хаттот Жосим Меърож ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида икки томонлама илмий манфаатга асосланган ҳамкорлик истиқболларига оид қатор фикр-мулоҳазалар билдирилди ва қисқа фурсатларда Англашув меморандуми лойиҳасини тайёрлаш бўйича музокаралар ўтказиш …

Батафсил

СТИПЕНДИАТ АМАЛИЁТИ ЯКУНИГА ЕТДИ

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия совриндори др. Дерйа Идикурт Марказда ўтаётган амалиёти якун топгани муносабати билан илмий тадқиқотларининг ҳисобот-тақдимотини ўтказди. Амалиётчи бу ердаги илмий фаолиятида қўлга киритган натижалари сарҳисобини келтириб, амалий кўмак учун Марказ жамоасига самимий миннатдорлик билдирди. Др.Идикурт сўнгги икки ой мобайнида “Истанбулдаги бухоролик олим Шайх Сулаймон Афанди” мавзусидаги …

Батафсил