Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Мажмуада “Жаннат боғи” бўлади

Мажмуада “Жаннат боғи” бўлади

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига япониялик тадбиркор, “Nakane Garden Research and Consultant Co. LTD” корхонаси бош архитектори Накане Юкихиго раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди.

Меҳмонларни Марказ директори Шовосил Зиёдов кутиб олиб, фаолият натижалари ҳақида маълумот берди.

Делегация аъзолари Марказ музейи билан яқиндан танишиб, Имом Бухорий ҳаёти ва илмий мероси хусусида батафсил тушунчага эга бўлди.

Ландшафт архитектураси билан шуғулланувчи “Nakane Garden Research and Consultant Co. LTD” корхонаси томонидан Имом Бухорий мажмуаси ҳудудида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари қаторида япон инвестицияси асосида кўркам боғ барпо этиш режалаштирилган. “Жаннат боғи” номини олган лойиҳа учун мажмуа ҳудудида қурилаётган меҳмонхоналарга ёндош майдон танлаб олинмоқда.

Инвесторларга Марказга ташриф давомида Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани ҳокими И.Жабборов ҳамроҳлик қилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Шеъриятнинг олий мутасаввифи, тасаввуфнинг аъло шоири

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида навоийхонлик кечаси ташкил этилди. Унда Марказ илмий ходимлари, Ҳадис илми …