Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР (page 24)

ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

БМТ БОШ КОТИБИ ЎРИНБОСАРИ МАРКАЗДА МЕҲМОН БЎЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ESCAP) ижрочи котиби Армида Алисжабана ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонни Марказ директори Шовосил Зиёдов кутиб олиб, музей билан таништирди ва илмий фаолиятдаги муваффақиятлар хусусида маълумот берди. 1947 йилда ташкил этилган Осиё …

Батафсил

АРАБ ДАВЛАТЛАРИ УЮШМАСИ МУТАСАДДИЛАРИ МАРКАЗДА

Бугун Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Араб давлатлари уюшмаси бош котиби ўринбосари Иброҳим Халил аз Завади ва уюшманинг Осиё давлатлари билан ҳамкорлик бўлими бошлиғи Муҳаммад бин Сиддиқ ташриф буюрди.   Мартабали меҳмонларни Марказ директори Шовосил Зиёдов ва директор ўринбосари Отабек Муҳаммадиев кутиб олди. Делегация аъзолари Марказ музейи фаолияти ва ундаги …

Батафсил

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! 

Мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини маҳаллий ва халқаро жамоатчилик орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Аҳмад Яссавий номидаги Қозоғистон-Туркия халқаро университети ва Нур-Муборак Миср ислом маданияти университети ҳузуридаги Абу Ҳанифа илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида “Марказий Осиё тасаввуф тариқатларининг ижтимоий ҳаётдаги роли” мавзусида халқаро онлайн конференция …

Батафсил

ИСЛОМ ДУНЁСИНИНГ ЙИРИК НАШРИ МАРКАЗ ҲАҚИДА

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA)нинг янги нашрдан чиққан “Newsletter” ахборот бюллетенида IRCICA Бош директори, профессор др. Маҳмуд Эрол Қиличнинг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташрифи тўғрисида маълумот чоп этилди. Хабарда жорий йилнинг апрел ойида амалга оширилган ташриф  2021 йил 4 ноябрда Марказ директори …

Батафсил

ХАЛҚАРО СТИПЕНДИЯ СОВРИНДОРИ ИЛМИЙ ИШИ ТАҚДИМОТИНИ ЎТКАЗДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Имом Бухорий номидаги халқаро стипендияси совриндори Нурул Ҳафизаҳ Муҳаммад Нур Марказда олиб бораётган илмий тадқиқотларининг дастлабки натижалари тақдимотини ўтказди. Тақдимот аввалида Малайзия ислом цивилизацияси институти доценти Марказда яратилган шароит ҳамда илмий изланишлар давомида раҳбарият ва илмий ходимлар томонидан кўрсатилаётган амалий ёрдам учун миннатдорчилик изҳор қилиб, …

Батафсил

МАРКАЗ РАСМИЙ ҲАМКОРЛАРИ СОНИ ЯНА БИТТАГА ОРТДИ

Бугун Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Марказ ҳамда Туркиядаги етакчи университетларнинг ТОП-20 талик рўйхатидан ўрин олган Памуккале университети ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Унда Памуккале университети ректори, доктор Аҳмад Қутлихон раҳбарлигидаги делегация аъзолари, Мармара ва Памуккале университетлари доценти, “Самарқанд тарихи” китоби муаллифи, доктор Осман Айдинли, …

Батафсил

ТАДҚИҚОТЧИЛАРИМИЗ ТУРКИЯДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ ДАСТУРИНИ ЯКУНЛАШДИ

Анқарадаги Ислом тафаккури институтида Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари тадқиқотчилари учун жорий этилган малака ошириш курслари ниҳоясига етди. Ушбу курслар доирасида ташкил қилинган ўқув жараёнларида илмий ходимлар фиқҳ, ақида, ҳадис, тасаввуф, илоҳиёт каби соҳаларда етакчи бўлган олимлар маърузаларини тинглашди. Айниқса Дин ишлари олий кенгаши раҳбари, …

Батафсил

ЯПОНИЯЛИК ШАРҚШУНОС ОЛИМЛАР – МАРКАЗ МЕҲМОНИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Токио университети доценти, Осиё тадқиқот кутубхонасининг тадқиқотларни ривожлантириш бўлими илмий ходими доктор Йайаи Каваҳара, Дошиша университети қошидаги Теология мактаби профессори Морийама Теруаки ва япониялик бир гуруҳ мутахассислар ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директори, тарих фанлари доктори Шовосил Зиёдов қарши олиб, музей, кутубхона ҳамда илмий фаолият жараёнлари …

Батафсил

МАЛАКА ОШИРИШ ДАСТУРИ ДОИРАСИДАГИ ҚИЗИҚАРЛИ ТАШРИФЛАР

Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказларининг Туркия Республикасида малака ошираётган илмий ходимлари ўқув дастуридаги дарслардан ташқари вақтда мамлакатнинг нуфузли олий таълим муассасалари ҳамда йирик маърифат масканларида ҳам тажриба орттиришмоқда. Жумладан, тадқиқотчилар Анқара Йилдирим Боязид университетининг Ислом билимлари ва илоҳиёт факултетида бўлишиб, олийгоҳнинг бой кутубхонаси, қўлёзмалар, реставрация, …

Батафсил

ТУРКИЯДАГИ МАШҒУЛОТЛАРДА БИЛИМЛАР МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Туркия Республикасидаги Ислом тафаккури институтида малака ошираётган ўзбекистонлик тадқиқотчилар учун ўтган ҳафта қизғин машғулотларга бой бўлди. Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимлари учун ҳар куни эрталаб асосий машғулотлар аввалида устоз Юсуф ал Қурайший араб тили амалиёти бўйича маҳорат дарсини ўтаб келмоқда. Кунлик машғулотлар давомида …

Батафсил