Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказ фаолиятининг Туркиядаги тақдимоти

Марказ фаолиятининг Туркиядаги тақдимоти

Туркиянинг Анқара шаҳридаги Ислом тафаккури институтида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Татаристон илмий муассасалари тадқиқотчилари учун ташкил этилган малака ошириш ўқуви якунланди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Равшан Элмуродов, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимлари, Ҳадис илми мактаби ўқитувчилари иштирок этган “Мовароуннаҳр учинчи ёзги семинарлари”да туркиялик 30 га яқин таниқли исломшунос мутахассиснинг “Мовароуннаҳр олимларининг илм-фан ривожидаги ҳиссаси”, “Имом Абу Ҳанифанинг суннатни англаши”, “Глобал ҳаётда мусулмонларнинг роли”, “Исломда усул ва мақсад тушунчалари”, “Араб оламида илм-фан имкониятлари ва истиқболдаги режалар”, “Қадимдан ҳозиргача исломда вужудга келган инқирозлар” сингари элликдан ошиқ долзарб мавзуда маърузалар тингланди.

Ўқув жараёнида тингловчилар учун Туркиянинг Бурса, Конья ва Истанбул шаҳарларида ҳам сайёр дарслар ташкил этилди.

Иштирокчилар ўз муассасалари ҳақида, хусусан, Р.Элмуродов Марказнинг илмий йўналишдаги фаолияти ва халқаро миқёсдаги ҳамкорлик алоқалари, эришилган натижалар, таржима ишлари ва нашр этилган китоблар тўғрисида тақдимот ўтказди.

Семинар тадбирлари қатнашчиларга билим ва малака ошириш билан бирга ўзаро тажриба алмашиш имконини берди. “Мовароуннаҳр учинчи ёзги семинарлари” сермазмун ва самарали ўтди. Унинг якунида тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди.

 Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Илмий ходимлар – Туркияда малака оширишда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Қўлёзмалар билан ишлаш ва музей бўлимининг 3 нафар илмий ходими …