Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказ халқаро дастур ғолиблари жуфтлигини қарши олди

Марказ халқаро дастур ғолиблари жуфтлигини қарши олди

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастурининг навбатдаги ғолиблари – Туркиядаги Ушак университетининг исломий илмлар факультети устозлари, доктор Ҳикмет Гултегин ва доктор Айше Гултегин Марказда илмий амалиёт бошлади.

Стипендиатларни Марказ директори Шовосил Зиёдов қабул қилиб, дастурнинг аҳамиятли жиҳатлари, совриндорлар учун яратилган имкониятлар ва Марказда амалиёт ўтаган хорижий тадқиқотчилар эришган натижалар ҳақида маълумот берди.

Ушак университети олимлари юртимизда илм-фанни янада тараққий топтириш йўлида, шунингдек, диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, халқаро стипендия дастуридаги иштирокидан мамнуният изҳор этди.

Илмий оила бўлган Гултегин жуфтлиги Марказдаги амалиёти давомида сўнгги икки йил мобайнида бухоролик улуғ шайх, Ўрта асрларнинг йирик алломаларидан бири, тасаввуфшунос олим, муфассир, муҳаддис Муҳаммад ибн Исҳоқ Гулободий (Абу Бакр Калободий номи билан ҳам машҳур) ва унинг машҳур “Баҳрул фавоид” (“Фойдалар денгизи”) номли ҳадислар тўплами бўйича олиб бораётган тадқиқотларини давом эттириб, илмий ишини мазмунан янада бойитишни режалаштирган. Стипендиатлар Бухоро ва Тошкентга илмий сафарлар қилиши ҳамда Марказда тақдимот ва семинар ўтказиши мўлжалланмоқда.

Нафақат илмда ҳамкор, балки ҳаётда ҳам йўлдош бўлган олимлар жуфтлигининг амалиёти бир ой давом этади.

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …