Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказ фаолиятининг хориждаги тақдимоти

Марказ фаолиятининг хориждаги тақдимоти

Аввал хабар қилинганидек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Равшан Элмуродов айни кунларда Туркиянинг Анқара шаҳридаги Ислом тафаккури институтида “Мовароуннаҳр учинчи ёзги семинарлари” доирасида ташкил этилган илмий дастурда иштирок этмоқда.

Р.Элмуродов ўқув семинарлари доирасида Марказ фаолияти тақдимотини ўтказди. Унда машғулотларда малака ошираётган Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Татаристон (Россия Федерацияси)дан борган профессор-ўқитувчилар ва Ислом тафаккури институти раҳбарияти иштирок этди.

Тадқиқотчимиз Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий йўналишдаги фаолияти ва халқаро миқёсдаги ҳамкорлик алоқалари, эришилган натижалар, таржима ишлари ва нашр этилган китоблар ҳақида батафсил маълумот берди.

Иштирокчиларда айниқса Имом Бухорийнинг Марказ ходимлари томонидан таржима қилинган асарлари, шунингдек, “Ҳадис маърифати” туркумида олиб борилаётган тарғибот ишлари катта қизиқиш уйғотди.

Марказ фаолияти ва нашрларининг хориждаги бу каби тақдимотлари мамлакатимизда диний маърифат соҳасига қаратилаётган эътибор ҳамда илмий ходимлар меҳнати самарасини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилишга хизмат қилади.

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …