Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Бахтиёр Иботов Ўзбекистон ва Қозоғистон кутубхоналарида сақланаётган қўлёзмаларни муҳофаза қилиш ва асрашга бағишланган халқаро ўқув дастурида иштирок этмоқда.


Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида 13 ноябрга қадар давом этадиган мазкур ўқув “STЕРNA Heritage” лойиҳаси доирасида ташкил этилган. Лойиҳа Халқаро маданий меросни муҳофаза қилиш альянси (ALIPH) кўмагида амалга оширилиб, Европа Иттифоқи томонидан ҳам молиялаштирилади.


Туркия ва Грециядан келган мутахассислар ўтказаётган машғулотлар қўлёзма ва қоғозли артефактларни сақлаш, емирилишининг олдини олиш, тозалаш, улар учун ҳимояловчи ўрам ва қутичалар тайёрлаш каби муҳим йўналишларни қамраб олади. Назарий дарслар амалий лаборатория ишлари билан уйғунлаштирилган бўлиб, иштирокчилар қўлёзма манбаларни асрашнинг анъанавий тажрибаси билан бирга замонавий усулларини ҳам ўрганмоқда.
Матбуот хизмати
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz




