Навоий вилоятида ўтказилган “Маърифат ҳафталиги” ижтимоий-маърифий лойиҳасининг сўнгги кунида тарғибот гуруҳи аъзолари Нурота туманидаги қадимий “Чашма” зиёратгоҳида бўлди.

Ташриф давомида иштирокчилар ҳудуднинг бой тарихий-маданий мероси, муқаддас қадамжонинг халқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни ва у билан боғлиқ тарихий анъаналар билан яқиндан танишди.

Ушбу ташриф миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, тарихий обидаларимизга эътибор ва ҳурмат-эҳтиромни ошириш, аждодларимиздан мерос бебаҳо маънавий бойликларга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлади. Зеро, тарихий хотира ва миллий ўзликни англаш жамият маънавий юксалишининг муҳим асосидир.

Шу билан Навоий вилоятида ўтказилган кенг кўламли “Маърифат ҳафталиги” ўз ниҳоясига етди. Ҳафталик якунланди, лекин маърифатга интилиш ҳамиша давом этади.
Матбуот хизмати
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz




