Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган: «Ҳалол ризқни талаб қилиш ҳар бир мусулмонга вожибдир». Бу ҳикматли сўз шуни англатадики, мусулмон инсон фақат ибодатда эмас, балки касб-ҳунарида, савдосида, мансабида ва кундалик даромад топиш жараёнида ҳам ҳалолликни сақлаши шарт. Ҳалол ризқ — зулм, алдов, хиёнат ва порасиз топилган даромаддир. Ҳалол ризқ …
БатафсилҚобусномадан ҳикмат
«Эй фарзанд, ўзингни мол жам қилишдан ғофил тутмагил, аммо ҳалоллик билан мол тўплашга ҳаракат қил. Мол учун ўзингни хавф-хатарга қўйма. Молни жам этганингдан кейин уни яхши сақлагил ва ҳар бир ярамас иш учун сарф қилаверма, чунки молни сақлаш йиғишдан қийиндир. Агар керак вақтда зарур иш учун сарф қилсанг, ҳаракат қилиб …
БатафсилҲалол касбнинг беш қоидаси
Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтганлар: «Ким касби ҳалол бўлишини истаса, беш нарсани маҳкам тутсин: 1️⃣ Касби туфайли Аллоҳ таолонинг фарзларидан бирортасини ортга сурмасин ва уларда нуқсон бўлишига йўл қўймасин. 2️⃣ Касб туфайли Аллоҳ таолонинг махлуқотларидан бирортасига озор бермасин. 3️⃣ Мол-дунё жамлаш ва кўпайтиришни эмас, ўзининг ва аҳли-аялининг иффатини сақлашни ният …
БатафсилҲАҚИҚИЙ БОЙЛИК ҚАЕРДА?
Ҳакимлар бежиз айтмаган… Ҳомид Лифофий шундай деган: “Биз тўрт нарсани тўрт жойдан изладик. Аммо йўлда хато қилдик ва уларни бошқа тўрт жойдан топдик: бойликни мол-дунёдан изладик — қаноатдан топдик. роҳатни мўл-кўлликдан изладик — оз молдан топдик. лаззатни неъматдан изладик — саломатликдан топдик. ризқни ердан изладик — осмондан топдик.” Бу сўзлар …
БатафсилҲАЛОЛЛИК ВА АДОЛАТ эскирган тушунчами?
“Барқарор жамият” деганда, одатда, иқтисодий ўсиш, сиёсий тизимнинг мустаҳкамлиги ёки хавфсизлик масалалари тилга олинади. Бироқ тарихий тажриба ва ижтимоий таҳлиллар шуни кўрсатадики, бу омиллар ўз-ўзидан барқарорликни таъминламайди. Иқтисодий ресурслар етарли бўлган, аммо маънавий меъёрлар заифлашган жамиятларда инқироз, норозилик ва ички зиддиятлар юзага келган ҳолатлар кам эмас. Шу нуқтаи назардан қараганда, …
БатафсилЖАМИЯТ РАВНАҚИНИНГ АСОСИ – ҲАЛОЛЛИК
XXI аср кескин бурилишлар даври сифатида намоён бўлмоқда. Глобаллашув, иқлим ўзгаришлари, ижтимоий тармоқларнинг жадал ривожланиши, сунъий интеллект, маданий алмашувлар ҳар бир жамият ҳаётига чуқур таъсир кўрсатмоқда. Шу боис жамиятнинг маънавий-ахлоқий пойдеворини мустаҳкамлаш муаммоси бугунги куннинг энг муҳим, долзарб масаласига айланиб бормоқда. Негаки, унинг барқарорлиги ва тараққиёти кўп жиҳатдан ўзаро ишонч, …
БатафсилҚай амалингиз ўзингизга қайтишини истайсиз?
Ҳалоллик – бу фақат бировнинг ҳаққига хиёнат қилмаслик ё кўз олайтирмаслик эмас, балки виждон олдида пок яшашдир. Инсоннинг асл бойлиги унинг моли ё мансаби эмас, балки қалбининг тозалигидадир. Катта мол-давлат орттирмаган, баланд мартабага эришмаган одамлар кўп. Улар қўли калта бўлса ҳам жаннатда ўзларига қасрлар қурмоқда, боғлар барпо этмоқда. Қандай қилиб, …
БатафсилМеҳнат — ибодатнинг энг улуғ кўриниши
Динимизда касб-ҳунар эгаллашга интилиш ва иштиёқ қадрланади ва кишининг ўз қўли билан қилган меҳнати Парвардигорига яқинлаштирувчи энг афзал ва шарафли амал деб ҳисобланади. Имом Ғаззолий бежиз бундай демаган: “Билиб қўйинг, инсон ўзи ва аҳлини одамлардан беҳожат қилиши ва оиласига керакли нарсаларни олиб бериш учун меҳнат қилиши нафл ибодатлардан афзалдир. У …
БатафсилМеҳнат — ибодат: саҳобалар ҳаётидан ибрат
Касб-ҳунар бобида саҳобалар ҳаёти биз учун энг гўзал намунадир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларининг ҳаммаси ўз касби билан машғул бўлган. Хусусан, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу мато савдоси, Усмон ибн Аффон, Талҳа, Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳум савдогарлик, Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу қассоблик, Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу …
БатафсилҲунарга йўғрилган иймон
Ҳалол касб-ҳунар бобида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўрларидан саналган алломаларнинг ҳаёти биз учун энг гўзал намунадир. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг йўқлигида, шогирди Мадина шаҳридан келган бир кишига 400 дирҳамлик қалин кийимни 1000 дирҳамга сотиб юборган. Бундан хабар топган устози уни қаттиқ койиди ва дўкондан четлатган. Харидорнинг ташқи кўринишини сўраб олиб, …
Батафсил
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





