Home / МАҚОЛАЛАР / Ҳалол касбнинг беш қоидаси

Ҳалол касбнинг беш қоидаси

Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтганлар:

«Ким касби ҳалол бўлишини истаса, беш нарсани маҳкам тутсин:

1️⃣ Касби туфайли Аллоҳ таолонинг фарзларидан бирортасини ортга сурмасин ва уларда нуқсон бўлишига йўл қўймасин.

2️⃣ Касб туфайли Аллоҳ таолонинг махлуқотларидан бирортасига озор бермасин.

3️⃣ Мол-дунё жамлаш ва кўпайтиришни эмас, ўзининг ва аҳли-аялининг иффатини сақлашни ният қилсин.

4️⃣ Касб қиламан деб ўзини ортиқча қийнаб юбормасин.

5️⃣ Ризқни Аллоҳ таолодан деб билсин, касбдан эмас. Касб — сабаб, холос.»

Ҳалол ризқ — фақат меҳнатда эмас, ниятда, адолатда ва тақвода эканини унутмайлик.

Абдувоси Шоназаров,
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими

Check Also

ДУОНИНГ ИНСОН РУҲИЯТИДАГИ ТАЪСИРИ (3 қисм)

Инсон ҳаёти турли синов, ташвиш, қувонч ва умидлар билан тўла. Инсон ўз ҳаёти давомида баъзан …