Ҳалол ризқ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган: «Ҳалол ризқни талаб қилиш ҳар бир мусулмонга вожибдир».

Бу ҳикматли сўз шуни англатадики, мусулмон инсон фақат ибодатда эмас, балки касб-ҳунарида, савдосида, мансабида ва кундалик даромад топиш жараёнида ҳам ҳалолликни сақлаши шарт.

Ҳалол ризқ — зулм, алдов, хиёнат ва порасиз топилган даромаддир.

Ҳалол ризқ талаб қилиш вожиб экан, порахўрлик бу талабга мутлақо зид ҳисобланади. У адолатни бузади, жамият ишончини емиради ва давлат тизимига зарар етказади.

Нурмуҳаммад Маткаримов,
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими

Check Also

Ҳалол луқма – ибодатнинг асоси

Абу Муҳсин Муҳаммад Боқир ибн Муҳаммад Али қаламига мансуб «Мақомоти Хожа Баҳоуддин Нақшбанд» китобида Баҳоуддин …