XXI аср кескин бурилишлар даври сифатида намоён бўлмоқда. Глобаллашув, иқлим ўзгаришлари, ижтимоий тармоқларнинг жадал ривожланиши, сунъий интеллект, маданий алмашувлар ҳар бир жамият ҳаётига чуқур таъсир кўрсатмоқда. Шу боис жамиятнинг маънавий-ахлоқий пойдеворини мустаҳкамлаш муаммоси бугунги куннинг энг муҳим, долзарб масаласига айланиб бормоқда. Негаки, унинг барқарорлиги ва тараққиёти кўп жиҳатдан ўзаро ишонч, адолат, ҳалоллик каби қадриятларга боғлиқдир.
Миллий урф-одатларга содиқлик, самимият, очиқлик, масъулият каби фазилатлар жамият ҳаётининг барча соҳаларида, хусусан таълим, иқтисодиёт, ижтимоий-сиёсий ҳаёт, маданиятда муҳим аҳамият касб этади. Масалан, иқтисодий соҳанинг бир бўғинини оладиган бўлсак, тадбиркор шеригини, инвесторни алдамаса, сотувчи тарозидан урмаса, шунинг ўзиёқ ўзаро ишонч ва ҳурматни оширади.
Ҳалоллик ички, ахлоқий фазилат бўлиб, у ростгўйлик, виждонлилик, адолатпарварлик ва масъулият каби сифатларни қамраб олади. У билан қалб хотиржам бўлади, жамият осойиш топади. Ҳалоллик устувор бўлган жойда ҳаловат, файз-барака бўлади.
Ислом дини ҳалол ризқ топишни тарғиб этади ва бу энг тўғри йўлдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳалол ризқ излаш ҳар бир мусулмон учун вожибдир», деганлар (Имом Табароний ривояти). Афсуски, бугун тижоратда ҳам, мансабда ҳам ҳалоллик тушунчасини четга суриб қўювчилар йўқ эмас. Ундайлар катта молу давлатга эга бўлиши мумкин, лекин роҳатини кўрмайди. Чунки хотиржамлигини йўқотади. Эшик «тиқ» этишидан ҳам чўчийди, фош бўлиб қолишдан ҳадиксираб яшайди.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Эй имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз! Ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса, у бундан мустасно» (Нисо сураси, 29-оят). Ушбу оят инсонларни ўзганингмолига кўз олайтиришдан, ризқигаҳаром аралаштиришдан, ноҳақ йўлларбилан бойлик орттиришдан қайтармоқда.
Жамиятда ҳалоллик муҳим тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, ундай инсон, аввало, ўз меҳнати билан яшашга интилади. Қонун ва ахлоқий меъёрларга амал қилиб, бошқаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳурмат қилади. Ҳалоллик инсонни мустақил фи крлашга, виждонан қарор қабул қилишга ундайди.
Жамиятнинг ҳар бир соҳасида ҳалоллик устувор бўлса, фуқаролар, аввало, давлатга ишонч билан қарайди. Ўзаро ижтимоий муносабатлар шафф оф бўлади, жамоатчилик назорати самарали бўлади. Аксинча, ҳалоллик қадрсизланган жамиятда беқарорлик, ишончсизлик ва адолатсизлик кучаяди.
Замонавий иқтисодиёт ҳам шафф офл ик ва ҳалоллик устига қурилган бўлиб, ҳалол рақобат, адолатли солиқ тизими ва қонуний тадбиркорлик иқтисодий барқарорликни таъминлайди. Лекин жамиятда ҳалоллик йўқолса, у ерда бу фазилатнинг зидди бўлган коррупция авж олади. Бу замонавий жамият тараққиётига жиддий хавф соладиган энг катта ижтимоий-иқтисодий иллатлардан биридир.
Коррупцияга қарши курашда фақат ҳуқуқий чораларгина эмас, балки маънавий ёндашув, одоб ва тарбия ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун бу борада ҳалоллик асосий восита сифатида намоён бўлади. Коррупцияга қарши курашиш учун инсонда иммунитет шаклланган бўлиши керак. Ҳалоллик иммунитети инсон қалбига бирор дори ёки нина билан эмас, балки иймон нури орқали ўтиб, унинг виждонини поклайди. Бу эса умумий маънода инсонийлик тушунчаси билан ифодаланади.
Иймонли инсон инсофл и бўлади. Бу фазилат ҳам жамият ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. Халқимизнинг «Инсофи борнинг баракаси бор» деган нақли бежиз пайдо бўлмаган. Инсофл и одам ён-атрофи да бўлаётган яхши-ёмон воқеа-ҳодисаларга, ёрдамга муҳтож инсонларнинг муаммоларини бартараф этишга бефарқ бўлмайди. Бундай ҳолатларни кўрганда, виждони туғёнга келади, қандай бўлмасин, уларни бартараф этишга ҳаракат қилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бўлган Аммор инсоф ҳақида бундай деган: «Уч хислатни ўзида мужассам қилган кишининг иймони мукаммал бўлади:
- инсоф ва адолатли бўлмоқ;
- барчага салом бермоқ;
- камбағалликда ҳам садақа бериб турмоқ.
Демак, инсоннинг ҳалол, виждонли, инсофл и бўлиши жамият ислоҳига хизмат қиладиган ички ахлоқий фазилат экан.
Хулоса қилиб айтганда, ҳалоллик замонавий жамиятнинг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади. У шахс камолоти, ижтимоий ишонч, иқтисодий барқарорлик ва ҳуқуқий давлат қурилишининг асосий омилидир. Шундай экан, ҳар бир инсон жамият равнақи учун ўз виждонини покласа, ҳар ишда «Яратган кўриб турибдику!» деган тушунча билан умр кечирса, бундай жамият фақат ва фақат ривожланади, юксалади.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





