Home / МАҚОЛАЛАР / ҲАҚИҚИЙ БОЙЛИК ҚАЕРДА?

ҲАҚИҚИЙ БОЙЛИК ҚАЕРДА?

Ҳакимлар бежиз айтмаган…

Ҳомид Лифофий шундай деган:

“Биз тўрт нарсани тўрт жойдан изладик.

Аммо йўлда хато қилдик ва уларни бошқа тўрт жойдан топдик:

бойликни мол-дунёдан изладик — қаноатдан топдик.

роҳатни мўл-кўлликдан изладик — оз молдан топдик.

лаззатни неъматдан изладик — саломатликдан топдик.

ризқни ердан изладик — осмондан топдик.”

Бу сўзлар бизга шуни ўргатадики, инсон кўпинча бахтни нотўғри жойдан қидиради.

Ҳолбуки, ҳақиқий бойлик — қалб хотиржамлигида,

ҳақиқий роҳат — қаноатда,

энг катта неъмат эса — саломатлик ва ризқнинг Яратгандан эканини англашда.

Тафаккур қилайлик… 🌿

Абдувоси Шоназаров,
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими

Check Also

Қобусномадан ҳикмат

«Эй фарзанд, ўзингни мол жам қилишдан ғофил тутмагил, аммо ҳалоллик билан мол тўплашга ҳаракат қил. …